ҚРИМ

ҚРИМ, Қрим Мухтор Республикаси — Украина таркибидаги мухтор республика. Қрим я. о. да жойлашган. Майд. 27 минг км2. Аҳолиси 2205,6 минг киши (1996). Пойтахти — Симферополь ш. Маъмурий жиҳатдан 15 р-н, 10 шаҳар, 56 шаҳарчага бўлинади.

Давлат тузуми. Қрим — мухтор республика. Республика раҳбари — Олий Кенгаш раиси, ижроия ҳокимият бошлиғи — ҳукумат.

Табиати тўғрисида Қрим ярим ороли мақоласига қаранг.

Аҳолиси рус, украин, қримтатар ва б. Шаҳар аҳолиси 69,2%. Давлат тиллари — украин, рус, қримтатар тиллари. Диндорларнинг аксарияти православлар ва мусулмон суннийлар. Йирик шаҳарлари: Симферополь, Боқчасарой, Феодосия, Ялта, Севастополь, Евпатория.

Тарихи. Қримда яшаган қад. одамларнинг суяк қолдиқлари палеолит даврига мансуб. Шунингдек, бу ерда неолит, жез ва илк темир даврларига хос кўпгина археологик ёдгорликлар топилган. Мил. ав. 1-минг йилликда Қримда киммерий, тавр (Қ. нинг тоғли ва соҳил қисми қад. номи — Таврика, Таврия, Таврида тавр қабиласи номидан келиб чиққан) ва скиф қабилалари яшаган. Мил. ав. 6—5-а. ларда Қримнинг соҳил қисмида юнонлар ўз колонияларини ташкил этдилар. Уларнинг энг йириги Херсонес ва Пантикапей бўлди. Мил. ав. 5-а. да Керчь я. о. да Боспор подшолиги, Қримнинг дашт қисмида Скиф давлати (мил. ав. 3-а.) вужудга келди. Мил. ав. 1-а. нинг 2-ярмида Қримнинг соҳил қисми Рим томонидан босиб олинди. Мил. 3—4-а. ларда босқинчи қабилалар (готлар, гуннлар) Қ. нинг кўпгина қад. шаҳарларини вайрон қилиб, Боспор ва Скиф давлатларини тугат-дилар. Қримнинг шарқий қисми 10-а. дан Киев Русининг Тмутаракань князлиги таркибига кирди. Бу даврда Қрим аҳолиси скиф, тавр, гот, сармат, алан, хазар, бижанак ва б. халқлар авлодларидан иборат бўлган, соҳилда юнон ва славянлар яшаган. 13-а. да Қримга мўғуллар бостириб киргач, бу ерда Олтин Ўрданит Қрим улуси вужудга келди. 13—15-а. ларда Қримда генуялик савдогарларнинг мудофаа истеҳкомлари бўлган савдо марказлари фаолият кўрсатди. Олтин Ўрда инқирозга учрагандан кейин (1443), Қрим улуси ўрнида Қрим хонлиги ташкил топиб, 1475 й. дан бошлаб Туркия вассалига айланди. 1783 й. да Қрим бутунлай Россияга қўшиб олинди. 1853— 56 й. лардаги Қрим уруши даврида Қрим ҳарбий ҳаракатлар майдонига айланди. 1917 й. фев. инқилобидан сўнг майда жамоат ташкилотлари пайдо бўлди ва улар «Қрим қримликлар учун» шиори билан чиқиб, Қримни Россиядан ажратиб олишга ҳаракат қилдилар. 1917 й. 16(29) дек. да севастополда, 1918 й. 13(26) янв. да Симферополда совет ҳокимияти ўрнатилди. 1918 й. 21 мартда Қримда Таврия Республикаси тузилиб, У РСФСР таркибига киритилди. Аммо шу йилнинг ўзида (апр. да) Германия Қ. ни ишғол қилди. 1918 й. нояб. да Қримга Антанта қўшинлари туширилди. 1919 й. апр. да улар Қримни тарк этди. 1921 й. 18 окт. да РСФСР таркибида Қрим мухтор республикаси ташкил этилди. 2-жаҳон уруши (1939—45) даврида Қрим шиддатли жанглар майдонига айланди. 1944 й. майда немислардан озод этилди. 1945 й. 30 июнда мухторият тугатилиб, Қрим вилояти ташкил этилди (у 1954 й. Украина таркибига ўтказилди); аҳолисининг бир қисми — қримтатарлар 1944 й. Ўрта Осиёга депортация қилинди (1967 й. уларнинг конституциявий ҳуқуқлари тикланди). 1991 й. 12 фев. да Қ. Мухтор Республикаси тузилди (Украина таркибида).

Хўжалиги. Қрим — кўп тармоқли қ. х. ва саноат тармоқлари ривожланган ҳудуд. Дам олиш ва даволаниш жойи ҳамда оммавий туризм р-ни.

Саноатида озиқ-овқат (мева-сабзавот, виночилик, эфир мойли ўсимликларни қайта ишлаш), машинасозлик (кема, прибор, телевизор ва б. ишлаб чиқариш), кимё, енгил саноат етакчи тармоқлардир. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Темир рудаси (Камиш-Бурун темир руда кти) ва табиий газ қазиб олинади. Симферополь давлат туман электр ст-яси ва б. бор. Керчь, Ялта, Севастополь. Ев-паторияда балиқни қайта ишлаш корхоналари мавжуд.

Қишлоқ хўжалигининг асосий тармоқлари — токчилик, боғдорчилик, эфир мойли ўсимликлар маҳсулоти етиштириш, гўшт-сут чорвачилиги. Буғдой, маккажўхори, арпа, шоли, дуккакли дон экинлари, кунгабоқар, зиғир, тамаки, эфир мойли экинлар (атиргул, ла-ванда, мускат шалфейи) экилади. Сабзавотчилик ва полизчилик ривожланган. Чорвачиликда қорамол, чўчқа, қўй боқилади. Паррандачилик билан шуғулланилади.

Т. й. лар уз. 700 км га яқин. Қаттиқ қопламали автомобиль йўллари уз. 7 минг км дан зиёд. Керчь, Феодосия, Ялта, Севастополь, Евпатория денгиз портлари бор.

Тиббий хизмати, маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари. Врачлар ва ўрта тиббиёт ходимлари Украина ва Қрим даги тиббиёт олий ва ўрта махсус ўқув юртларида тайёрланади. Асосий курортлари: Ялта, Мисхор, Алупка, Симеиз, Гурзуф, Алушта (Қримнинг жанубий соҳили), Феодосия, Евпатория.

Қримда таълим тизими Украина таълим тизими асосида ривожланмоқда. Қримда Симферополь ун-ти, тиббиёт, қ. х., приборсозлик ин-тлари бор. И. т. лар Қрим астрофизика расадхонаси, Никита ботаника боғи, виночилик ва токчилик, денгиз балиқ хўжалиги ва оке-анография и. т. институтлари ва б. илмий-тадқиқот муассасаларида олиб борилади. Қримда 5 театр, филармония, бир қанча клуб муассасаси ва киноқурил-ма, музей (йириклари — Қрим ўлкашунослик музейи, Боқчасарой тарих-археология музейи, «Севастополь мудофааси» панорамаси, «Сапунгорани штурм қилиш» диорамаси ва б.) ва кутубхоналар бор.

Меъморлиги. Қрим ҳудудида мис-жез давридан менгирлар қолган. Мил. ав. 1-минг йилликда таврлар томонидан тош истеҳкомлар қурилган. Қад. Херсонес, Пантикапей колонияларининг мудофаа иншоотлари, ибодатхона, мақбара ёдгорликлари харобалари сақланган. Ўрта асрларда Қримда Византия бадиий маданияти ёдгорликлари — христиан базиликалари (7—8-а. ларда Херсонесда) ва хочли гумбазсимон ибодатхоналар (Керчдаги Иоанн Предтечь черкови, 10—13-а. лар) қурилди. 6-а. дан Қрим дашти ва тоғолди аҳолиси тоғларда ғор шаҳар ва қалъалар барпо этган (Боқчасарой яқинидаги Чуфут қалъа, Эски Кермен, Тепе Кермен; Севастополь яқинидаги Инкерман ва Мангуп). Қрим ҳудудида арман меъморлиги ёдгорликлари (Феодосия ш. даги Сергий, Стефан черковлари, 14—15-а. лар) мавжуд. Феодосия (1348), Судак (1345—1414), Балаклава (15-а.)да генуяликлар мудофаа иншоотларини яратганлар. Олтин Ўрда ҳукмронлиги ва Қрим хонлиги даврида серҳашам масжид, мадрасалар қурилди (Қ. станциясидаги 13-а. га мансуб масжид ва 14-а. да қурилган мадраса, Боқчасаройда 16—18-а. ларда барпо этилган хон саройи мажмуаси, Евпаторияда меъмор Хўжа Синон томонидан 1552 й. да қурилган Жоме масжид ва б.). 18-а. нинг 80-й. ларидан шаҳар (Севастополь, Симферополь), ибодатхона, сарой, боғлар қурилди (Севастополдаги Петропавловск собори, 1843; Қора денгиз флоти музейи, 1895, меъмор А. М. Кочетов; «Севастополь мудофааси» панорамаси биноси, 1902—04, меъмор В. А. Фельдман; Алупкадаги Воронцов саройи, Ливадиядаги подшо саройи, 191113, меъмор Н. П. Краснов). 1920-й. лардан шаҳар, қишлоқ, курорт қурилишлари авж олди (Ялта ш. яқинидаги «Курпати» санаторийси, 1936, меъ-мор В. Ковальский; Алуштадаги дам олиш уйи, 1939, меъмор А. Бекетов). 1960—70 й. ларда Гурзуфда халқаро «Спутник» лагери (1962, меъморлар А. Полянский ва б.), «Артек» пионер лагери, Ялтада «Сатурн» кинотеатри (1968, меъмор И. Татиев), Севастополда шаҳар кенгаши биноси (1971—73) ва «Турист» меҳмонхонаси (1974, меъ-мор И. Фиалко), Симферополда муси-қали драма театри (1976, меъмор С. Афзаметдинова), Алуштада «Чайка» пионер лагери (1979, меъмор Т. Беляева) бунёд этилди.

Тасвирий санъати. Қримда мил. ав. 3 — 2-минг йилликларга мансуб қоя тошдаги расмлар (жанг лавҳаси; Боқчасарой яқинидан топилган), қабр тошларига ишланган нақшлар, қабила йўлбошчиси, жангчи, чўпон акс эттирилган ясси бўртмали тасвирлар топилган. Мил. ав. 1-минг йилликнинг 2-ярмидан Қрим санъати Қримнинг соҳил қисмидаги юнонлар санъати билан боғлиқ. Бу даврда юнон санъати анъаналари билан маҳаллий анъ-аналарнинг ўзаро таъсири кучли бўлган. Скифлар Неаполи ва Панти-капейдаги тош дахма расмларида мифологик тасвирлар билан бирга ҳаётий тасвирлар ҳам акс этган; Қ. шаҳарларида ҳайкалтарошлик ривожланган (қабр тошларидаги бўртма тасвирлар, ҳар хил ҳайкалча ва б.). Херсонесда рас-млар билан безатилган стелалар ва ноёб мозаикалар топилган. Пантикапейда турли рангда вазалар тайёрланган, ёғоч ўймакорлиги ривожланган. Боспор ҳунармандларининг Қрим ва унга қўшни ҳудудлардан топилган олтин ва кумушдан тайёрланган буюмлари жаҳонга машҳур (Аулооадаги кўза, Гайма-нов мозорқўрғонилати идиш. Солохадан топилган олтин тароқ ва б.). Урта асрларда Қрим санъати маълум ларажада Византия таъсирида ривожланди. 7 — 8-а. ларда базиликали христиан ибодатхоналари интерьери мозаика ва фрес-калар билан безатилди (Херсонесдаги Уваров базиликаси). 12—15 – а. ларда Қрим тоғлари горларидаги ибодатхоналар ҳам фрескалар билан қопланган. Кейинчалик монументал рангтасвирда қад. рус рангтасвири анъаналари Византия санъати унсурлари билан қўшилиб кетди (Феодосиядаги Стефан, Керчдаги Иоанн Предтечь черковлари деворий тасвирлари). 18-а. да сарой интерьерлари деворий тасвирлар ва турли безаклар билан безатилди (Боқчасаройдаги хон саройи). 19-а. — 20-а. бошларида Қримда И. Айвазовский, Р. Судковс-кий, К. Богаевский, Ф. Васильев, М. Волошин, Н. Самокиш ва б. рассомлар ишлади.

Ундан кейинги давр рассомлари бўлган Ф. Захаров, К. Прохоров, П. Столяренко, В. Цветкова каби рассомлар фаолияти ҳам Қрим билан боглиқ.

Loading...