ҚРИМ ЯРИМ ОРОЛИ

ҚРИМ ЯРИМ ОРОЛИУкраина жан. даги ярим орол. Майд. 27 минг км2. Ғарб ва жан. да Қора денгиз ва шарқида Азов денгизига туташ. Шим. да тор (8 км чамасида) Перекоп бўйни орқали Шарқий Европа текислиги билан туташган. Қрим ярим оролининг шарқида Қора денгиз ва Азов денгизи оралиғида Керчь я. о. ғарбида Қрим ярим оролининг бир қисми — Тарханкут ороли жойлашган.

Қрим ярим оролининг шим.-шарқий соҳили бўйлаб Азов денгизининг кичик қўлтиқчалари (Сиваш ва б.) чўзилган. Шимоли (ярим оролнинг катта қис-ми) даштли текислик (Даштли Қрим), жануби (майдони жиҳатдан кичик) Қрим тоғлари билан банд. Энг баланд жойи 1545 м (Роман-Кош тоғи). Жан. да Қримнинг жан. соҳили бўйлаб кам-бар текислик чўзилган; соҳилнинг у ер-бу ерида лакколитга ўхшаш маг-матик жинслар (Аюдоғ тоғи), қад. вул-кан массивлар (Қорадоғ тоғи) учрайди. Фойдали қазилмалари: Керчь темир рудаси, кўлларда туз ва шифобахш лойлар, оҳактош, гил, мергель. Қ. я. о. нинг шимолий қисмининг иқлими мўътадил қуруқ. Қиши илиқ (янв. нинг ўртача т-раси Г, 2°); ёзи иссиқ (июлнинг ўртача т-раси 24°). Қ. я. о. нинг жан. соҳилида иқлим ўрта денгиз иқлими; ёзи иссиқ (июлнинг ўртача т-раси 24°) ва қиши илиқ (янв. нинг ўртача т-раси 4°гача). Йиллик ёғин ғарбий қисмида 1000-1200 мм, шарқида 500-700 мм, шим. да 300—500 мм. Ярим оролнинг дарёлари камсув; муҳимлари — Чёрная, Белбек, Кача, Алма, Салгир. Шим. Қрим канали, Салгир дарёсида Симферополь сув омбори қурилган. Бир неча йирик шўр кўл бор. Шим. қисмида каштан, Сиваш бўйлаб каш-тан, шўртоб, шўрхок тупроқлар, марказий қисмида қоратупроқ, тоғ олди ва тоғларда ишқорсизланган қоратупроқ, қўнғир тоғўрмон, яй-ловларда қоратупроқсимон тоғ-ўтлоқ тупроқлар тарқалган. Шим. қисмининг ер юзаси ҳайдалиб экин экилади. Озроқ қисмида дашт ўсимликлари сақланиб қолган. Тоғларда (айниқса, шим. ён бағрида) дуб, қорақай-ин-граб, қарағай ўрмонзорлари бор. Қримнинг жан. соҳилида ўрта денгиз атрофига хос ўсимликлар ўсади. Ман-зарали дарахт ва буталардан иборат парклар, боғлар, токзорлар, тамаки плантациялари кўп. Қрим тоғларининг жан. этагидан соҳил қисмида денгиз бўйи шаҳар-курортлари жойлашган. Ярим оролда бир неча қўриқхона, Никита ботаника боғи бор.

Loading...