ҚУБОД I

ҚУБОД I, Қавад (? – 531) – Сосонийлар давлати шоҳи (488—496, 499 — 531). Зодагонлар ва коҳинларнинг сиё-сий ва иқтисодий қудратини заифлаштириш мақсадида маздакийлар ҳарака-тига қўшилган ва уларнинг дастурига мос келадиган бир қанча ислоҳотлар ўтказган. Тахм. 496 й. зодагонлар Қубод I1 ни тахтдан ағдариб, ўрнига укаси Замаспни ўтқазишган. Қубод I1 эфталийлар ҳузу-рига қочиб борган, уларнинг ҳарбий ёрдамида тахтини қайтариб олган (499). Шундан сўнг зодагонларга қарши қаратилган сиёсатини давом эттирган, маздакийлик тарафдорларига юқори мансаблар берган. Византияга қарши муваффақиятли уруш олиб борган (502 — 505 ёки 506); шим. гуннларнинг босқинини қайтарган. Қубод I1 даврида бир қанча шаҳарларга асос солинган, сугориш каналлари тармоғи кенгайган ва б., шунингдек Қ1 нинг ўғли Хусрав I Ануширвон даврида ниҳоясига етган ички ислоҳотларга тайёргарлик ишлари бошланган. Қ1 ҳукмронлигининг охирида маздакийлар билан алоқасини узган ва 3-ўғли Хусрав (Қ.1 нинг катта ўғли — Қовус маздакийлар тарбиясини олган) ёрдамида маздакийлар тарафдорларини қатағон қилишни ташкил, этган (528/529). 527 й. дан Византия билан қайтадан уруш бошлаган; у Қ. I нинг ўлимидан сўнг ҳам давом этган.

Loading...