ҚУБОДИЁН

ҚУБОДИЁН, Қабодиён — Ўрта Осиёдаги тарихий вилоят. Кофирниҳон дарёсининг қуйи оқимида. Сағо-ниён билан Вахш оралиғида, ҳоз. Қўргонтепа вилоятининг Шаартуз тумани (То-жикистон) ҳудудида жойлашган. Хи-той манбаларида (7-а.) кехо-йенна мулки тарзида келтирилиб, унинг ҳудуди шарқдан ғарбга томон 2 кунлик йўл экани қайд этилган. Қубодиённинг марказий шаҳри Сағониён пойтахтидан қолишмаган. Шаҳарда 3 та Будда монастири жойлашган. Ўрта асрларда Қубодиён номи илк бор Табарий асарида 725 й. Асад ибн Абдуллоҳнинг Хутталонга юриши муносабати билан учрайди. қ. 8-а. ўрталарида араблар томонидан босиб олинган. 9-а. да қ. маъмурий жиҳатдан Хутталон вилоятига қараган. 10-а. да эса Сағониён (Чағониён) вилояти таркибида бўлган. Самъонийнинг ёзишича, 12-а. да Қубодиён Балх вилоятига мансуб обод ноҳия эди. қ. ҳудудини Ромил дарёси кесиб ўтган. Бу ерда арабларнинг тамим қабиласи яшаган, улар ҳарбий ишда моҳир бўлишган.

Ҳозирда Қўрғонтепанинг жан.ғарбидаги туман маркази Қабодиён деб аталади. Унинг атрофида Кайкубодшоҳ ва Қалъаи Мир шаҳар харобалари бор, лекин қ. маркази ўрни Шаартуздан 9 км масофада жойлашган Қизилтепа ёхуд Қизқалъа ўрнида бўлган. Бу ерда ҳаёт кушонлар давридан 13-а. бошига қадар давом этган.

11-а. да Хуросонда рўян ўсимлигининг «кубоди» номли махсус нави машҳур бўлган. Бу нав Қ. да етишти-рилган ва 10-а. да асосий қ. х. экини ҳисобланган; рўян катта миқдорда Ҳиндистонга экспорт қилинган. Ундан олинган даромаднинг бир қисмини вилоят ҳокими олган. 17-а. да ҳам рўян Қубодиёндан четга чиқариладиган асосий қ. х. маҳсулоти саналган, ундан ташқари Қ. дан ажойиб анорлар ва 2 турдаги узум шинниси чиқарилган. Қубодиён тоғларида 10-а. да нефть. сақич ва битум, шунингдек, феруза конлари бўлган. 12-а. да Самъоний Қ. нинг машҳур шифобахш булоғи ҳақида ёзган. Бу булоқ ҳозирда Чилучор чашма деб аталади. Унинг олдида яқин вактларгача эски масжид бўлган. унинг устунларидан бирида масжид қурилган сана (749 й.) кўрсатилган. 19-а. ва 20-а. бошида Қубодиён Бухоро амирлигининг Қубодиён беклигига бўйсунган.

Ад.:Камалиддинов Ш . С . Историческая география Южиого Согда и Тохаристана по арабоязмчнмм источникам IX — начало XIII вв.. Т., 1996.

Фахриддин Ҳасанов.

Loading...