ҚУДАЧИЛИК

ҚУДАЧИЛИК — йигит ва қизни унаштириш маросимидан кейин ҳар иккала оила аъзоларининг қариндошлик жиҳати. Қариндошлик алоқалари никоҳ тўйидан кейин янада мустаҳкамланади. қудалар бир-бирлари билан яқиндан танишиш учун навбатма-навбат «қуда чақириқ» маросимини ўтказадилар. Бундай ўзаро мулоқотлар 2 оилани, уларнинг фарзандлари туфайли юзага келган қариндошчиликни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Бир-бирларини янада чуқудроқ ўрганишларига ёрдам беради.

Ўзбек халқида «қудачилик минг йилчилик» деган мақол бор. Қудалар ўзаро муносабатларига ўта эҳтиёткорлик билан ёндошадилар. Ҳар 2 оила аъзолари доимо бир-бирларининг ҳолидан хабар олиб туриши, қуда тараф тўй-маъра-каларида фаол иштирок этиши зарур. қ. муносабатларининг келажакда қандай тус олиши келин-куёвнинг тарбияси, одоб-ахлоқи ва маънавиятига ҳам боғлиқ.

Loading...