ҚУДУҚ — вертикал шахта ёки ўра кўринишидаги гидротехника иншоо-ти. Қудуқнинг аҳолини сув билан таъминлаш ва суғориш учун ер ости сувларини йиғиш мақсадида қуриладиган сув тўпловчи,ер ости сувларини ер усти сувлари билан қўшиш ёки дренаж сувлари ва тиндирилган канали-зация сувларини йиғиш мақсадида қуриладиган сув сингдирувчи; дарё, кўл, сув омборларидан олинадиган сувларни ростлаш мақсадида қирғоққа яқин қуриладиган қирғоқ бўйи хиллари бўлади.
Сув тўпловчи Қудуқ жуда кенг тарқалган бўлиб, асосан, ичимлик сув олиш учун қурилади. Конструкцияси, қурилиш усули ҳамда деворининг мустаҳкамлигига қараб шахтасимон ва қувурли (бурғиланган) хилларга бўлинади. Шахтасимон Қудуқ унча чуқур жойлашмаган кам босимли сув сақловчи қатламлардаги сувни олиш учун қурилади. Бундай Қудуқлар кичик посёлкалар, чорвачилик фермалари, дала шийпонлари ва яйловларни сув билан таъминлаш мақсадида қазилади, суви истеъмол учун яроқли бўлса, махсус тозалаш талаб этилмайди. Уларнинг диаметри (ёки кенгли-ги) 0,8 дан 1,5 м гача, чуқ. 30—40 м гача (баъзи жойларда 100—300 м гача) бўлади. Шахтасимон Қудуқ ларга сув фильтрлар ёки ғовак бетондан қилинган деворлар орқали ўтади. Шахтасимон Қудуқ ларнинг кўпчилиги дебети суткасига 5—100м3 атро-фида. Деворлари ёғоч, тош ва бетон билан мустаҳкамланади. Ундаги сув турли сув чиқарувчи қурилмалар ёрдамида олинади. Қувурли (бурғиланган) Қудуқ турли чуқурликда ётган, суви кўп бўлган (босимли ва босимсиз) ер қатламларидан сув олиш учун қурилади. Буларда сув сақловчи қатламлар сатҳидан юқорига, ҳаттоки ўз босими билан ер сиртигача кўтарилиши мумкин (мас, артезиан Қудуқлар). Қувурли Қудуқ ларнинг чуқурлиги 800 м гача боради. Бу турдаги Қудуқ ларнинг суви марказлаштирилган сув билан таъминлаш системасида ишлатилади. Қувурнинг сув сақловчи қатламга етган қисмига фильтр (бе-тон, керамика, шағал ва б.) ишланади. Қувурли Қудуқ ларнинг суви марказдан қочирма чўктирма насослар, эрлифтлар ва сифонлар ёрдамида чиқариб олинади. Сув сингдирувчи Қудуқ вертикал дренажнинг бир тури сифатида берк ботиқларнинг захини қочиришда қўлланилади. Қудуқ воситасида зах босган қатламни сув ютгич қатлам билан бирлаштириб, ортиқча сувни сув ютгич қатламга ўтказиб юбориш мумкин. Қирғоқ бўйи Қудуқи панжаралар билан бўлинган камерадан иборат бўлиб, сув дарё, кўл ва б. манбалардан қувур орқали оқиб келади.
Қ вазифасига кўра фунт, артезиан, дренаж ва кузатиш Қга бўлинади (қ. Артезиан кудуғи, кузатув кудуғи, Коллектор-дренаж тармоғи, Кориз).