ҚУЛФ — 1) эшик, дарвоза, сандиқ, жавон ва б. ни қулфлаш учун мўлжалланган, калит билан очилиб-ёпиладиган мослама. Асосан, металлдан ясалади. Дастлаб, Оссурия, Бобил ва Мисрда тахм. мил. ав. 2 – минг йилликда яратилган. Қулф тузилиши ва механизмининг ишлашига қараб, турли шаклдаги қузғалувчан пластиналар мажмуидан иборат сувальдали, сувальда-сиз, цилиндрик, махфий хилларга бўлинади. Сувальдали Қулфда калит тилининг чиқиқлари маълум пла-стиналар қирралари билан мос келгандагина буралади ва Қулф очилади ёки ёпилади. Махфий Қулф ларда одатдаги Қулф механизмлари эле-ментларидан ташқари уларни калит билан ёки калитсиз очишга имкон берадиган ҳарфли ёки рақамли шифр бўлади. Махсус Қулф турлари (мас, заргарлик буюмларида қўлла-ниладиган Қулфлар) ҳам бор;
2) меъ-морликда — гумбаз, равоқ тепасидаги ўрта қисм.