ҚУМ — Эрондаги шаҳар. Теҳрон ш. дан жан.-шарқда. Қум остонининг маъмурий маркази. Аҳолиси 777,6 минг киши (1997). Транспорт йўллари чорраҳаси. Озиқ-овқат, тўқимачилик саноати корхоналари мавжуд. Қўлда гилам тўқилади, кулолчилик буюмлари тайёрланади. Шаҳарга 5-а. да сосонийлар подшоҳи Қубод 1 асос солган. Аббосийлар даври (8-а. нинг 2-ярми) да Қум йирик шаҳарга айланган. Меъморий ёдгорликлардан Жоме масжиди (11 — 12-а. лар), шиалар имоми Мусо ал-Козим қизи Фотима мақбараси (16-а.) сақланган. Қум шиаларнинг Машҳаддан кейин Эрондаги муқаддас шаҳри.