
ҚУМ
ҚУМ — бир-бири билан бирлашмайдиган, майда заррачалардан ташкил топган чўкинди тоғ жинси. Тоғ жинсларининг майда бўлакча (парча)лари ва турли минералларнинг думалоқ ва қиррали заррачаларидан таркиб топган.
Пайдо бўлиш шароитларига кўра Қ. дарё, кўл, денгиз, флювиогляциал, элювиал, пролювиал ва эол Қум ларга бўлинади. Одатда, Қумнинг ўлчами 0,05 мм дан 2 мм гача бўлади. Улар майда доначали (0,1—0,25 мм), ўрта доначали (0,25—0,5 мм), йирик доначали (0,5—1 мм) ва жуда йирик доначалидир (1—2 мм). Қ, минералогик таркибига кўра, кварцли, глауконит-кварцли, дала шпати-кварцли ва б. турларга бўлинади. таркибий қисмига қараб, бир минералли (олигомикт) ва кўп минералли (полимикт) қ. фарқ қилинади. қ. конлари кенг тарқалган. Қумда олтин, платина, олмос, сапфир, рубин, циркон, рутил, тита-нит, ильменит ва б. кўпгина қиммат-баҳо минераллар мавжуд; бу минералларнинг бир қисми фойдали қазилма сифатида ажратиб олинади. Табиий ва сунъий (тоғ жинсларини майдалаш йўли билан олинадиган) Қумдан қурилишда ва қурилиш материаллари и. ч. да; кварцли Қумдан шиша, чинни, фаянс, қурилиш керамикаси и. ч. ҳамда қуйма шакллар ясашда хом ашё сифатида фойдаланилади.