ҚУМЛОҚ

ҚУМЛОҚ — юмшоқ (ҳавол) чўкинди тоғ жинси; таркиби 10—20% физик лой (0,01 мм дан кичик заррачалар) ва 80 — 90% физик қум (0,01 мм дан йирик заррачалар)дан иборат. Физик лой миқ-дори кам бўлгани учун Қумлоқ ларнинг сингдириш, гигроскопиклик хусусиятлари ва нам сиғими унчалик юқори эмас. Лекин сув Қ. ларга жуда юқори тезликда шимилади ва тез сизиб ўтади (фильтрацияланади). Қумлоқи тупроқдарга ишлов бериш ва улардаги зарарли тузларни ювиш осон, суғорилгандан сўнг тез етилади, ортиқча зичлашмайди, қотмайди ва б. Қ. лар қўпинча чўл тупрокдари орасида қумли ва тақирли тупроқлар билан бир комплексда, шунингдек, дарё оқизиқларида ривожланган ўтлоқи тупроқлардан иборат далаларнинг бош қисмида кўп учрайди (қ. Кумли чўл тупроқлари).

Loading...