ҚУМРИ — каптарсимонлар туркуми, каптарлар оиласига мансуб қуш. Африка, Осиё (жумладан, Ўрта Осиё)да, Европада Бол-қон ярим оролидан Болтиқ бўйи мамла-катларигача бўлган ҳудудларда тарқалган. Кагталиги мусичадек. Усти қўнғир-қулранг. Томоғида ярим ойсимон қора йўли бор. Бўйни ва кўкраги кулрангпушти, бош ва қорни кўкиш-кулранг. Дум патларининг учи оқ. Қанотлари калтароқ. Аҳоли пунктларида, шаҳарларда яшайди. Ўтроқ ҳаёт кечиради. Уясини дарахт, биноларга ясаб, 1 — 2 та тухум қўяди. Тухумини нари ва модаси навбатлашиб 15—16 кун босади. Жўжаси 15 — 17 кунда учирма дон, уруғ, баъзан ҳашаротлар билан озиқланади. Кейинги йилларда сони кўпайиб бормоқда.