ҚУМТОШ

ҚУМТОШ — чўкинди тоғ жинси, гилли, карбонатли, кремнийли ва б. материаллар билан иементлашган қум доналаридан ташкил топган. Қум каби Қумтош аксари қисмини ташкил этувчи доначаларнинг ўлчамига қараб майда донали (0,1 дан 0,25 мм), ўрта донали (0,25—0,5 мм), йирик донали (0,5 мм) ларга, минерал таркиби бўйича кварц-ли, аркозли Қумтош ва грауваккаларга бўлинади. Зичлиги 2,2 — 2,7 г/см3, ғовак-лилиги 0,69—6,70%, сув шимиши 0,63—6,0% ни ташкил этади. Кремний ва карбонат моддалар ёрдамида це-ментлашган Қумтош ларнинг физик-механик хоссалари юқори, гил ёрдамида бириккан Қумтош эса сифатсиз бўлади. Қумтошнинг ўтга чидамлилиги ҳар хил; кремнийли модда ёрдамида жипслашган тоза кварцли Қумтош энг юқори (1700°гача) оловбардошликка эга. Қурилишда Қумтошдан деворий ва қоплама материаллар, харсангтош, шағал (йўл қурилиши ва бетонда тўлдиргич сифатида фойдаланилади. Таркибида 95% дан ортиқ кремнезём (5Ю2) бўлган кварцли Қумтошлар динас и. ч. да, мис ва никель қуйишда флюс сифатида ҳамда шиша тайёрлашда ишлатилади.

Loading...