ҚУНДУЗ

ҚУНДУЗ — Афғонистоннинг шим. қисмидаги дарё, Амударёнинг чап ирмоғи. Кўҳибобо тизмасининг шим. ён бағридан бошланади. Уз. 420 км. Тўлинсув даври март—апр. ойларига тўғри келади. Ёзда тошади. Тоғлардаги қорлардан тўйинади. Дарёга ГЭС қурилган. Қундуз бўйида Қундуз ш. жойлашган.

Loading...