ҚУНҒИР КЎМИР — кўмирланиш даражаси энг паст бўлган қазилма кўмир, торфнинг тошкўмирга айланишдаги шакли. Қунғир кўмир торфдан ўта зичлиги ва ажратиб турувчи қолдиқларининг камлиги б-н; тошкўмирдан эса қўнғир ранги билан ажралиб туради. Қунғир кўмир ҳавода майда бўлакларга бўлиниб кетади. Улар учун гумин кислотасининг кўплиги, юқори гигроскопиклик ва намлик хосдир. Қунғир кўмирнинг ёнувчи массасида углерод 55— 78%, водо-род 4—6,5% ва ундан кўпроқ, кисло-род 15—30% бўлади; ёнувчи массанинг ёниш иссиқлиги 22,6 — 31,0 МЖ/ кг (5400—7400 ккал/кг); бирламчи смоланинг чиқиши 5—20% ва ундан кўпроқ; кўмирнинг петрографик таркибига нисбатан ёнувчи моддаларнинг таркиби 65 дан 40% гача бўлади. Қк. нинг ранги оч сариқдан қорагача; зичлиги 1,2—1,5 г/см3. Юқори т-ра ва босимнинг узоқ муддатли таъсири натижасида Қунғир кўмирлар тошкўмирга, улар эса антрацитга айланади. Генетик белгиларига кўра Қ. к. юмшоқ, қаттиқ ва тупроқсимон турларга бўлинади. Қунғир кўмирнинг катта конлари ва ҳав-залари мезозой ва кайнозой даврлари учун хос. Қунғир кўмир клар кичик қатламлардан тортиб жуда катта қатламлар (100 — 120 м) ҳосил қилган. Дунё бўйича қазиб олинаётган кўмирнинг 20% Қ. к. га тўғри келади. Унинг конлари хорижда РФ, Қозоғистон, Польша, Германия ва АҚШда мавжуд. Ўзбекистонда Ангрен кўмир конида, хорижда Шўроб кўмир конида қазиб олинади. Қунғир кўмирдан энергетик ёқилғи ва кимёвий хом ашё сифатида фойдаланилади.