ҚУРАМА

ҚУРАМА — ўзбек халқи таркибига кирган этник гуруҳлардан бири. Қурама сўзи «аралашганлар» маъносини билдирган. Қурама қабилавий иттифоқи тахм. 17-а. да шаклланган. 19-а. охири —20-а. бошларида ўзбеклар таркибига кирган қурамаликлар Тошкент, наманган ва Андижон вилоятларида яшаб келганлар. Қурама ликларнинг уруғчилик тизимига уруғ, тўп ва ата бўлимлари кирган. Қурама ликлар таркибида қад. ва ўрта аср туркий қабилаларининг қуйидаги уруғ вакиллари бўлган: жалойир, кераит, уйшун, қанжиғали, ўнгут, етти уруғ, телов, мўғул, қанғли, олчин, чиғатой, дўрмон, қалмоқ, тама ва б. Қ. ликлар, асосан, деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланиб келишган. 1926 й. маълумотларига қараганда, Ўзбекистонда 50 мингдан ортиқ Қурамалик рўйхатга олинган.

Қурама ликларнинг айрим гурухлари қозоқ, қирғиз, қорақалпоқ ва туркман халқлари таркибига кирган.

Ад.: Файзиев Т., Қурама, Т., 1963.

Loading...