ҚУРАЙШ

ҚУРАЙШ, қурайшийлар — араб қабиласи. Макка ш. аҳолисининг асосий қисмини ташкил этган. 10 та уруғдан иборат бўлган; улардан энг машҳурлари умайя ( бани умайя) ва ҳошим ҳисобланган. Умайя уруғидан чиққан қулдорлар ва савдогарлар жоҳилият даврида Маккада ҳукмронлик қилишган бўлса, Муҳаммад (сав) ҳошимийларга мансуб бўлган Қурайш қабиласидан умавийлар, аббосийлар ва маккалик шарифлар сулоласи чиққан. Сўнгги даврда Ҳошимийлар сулоласи ҳукм-дорлари (Ироқда 1958 й. гача ва Иорданияда) ўзларининг шажараларини Қурайшга боғлашади. Қуръоннинг 106-сураси Қурайш номи билан аталади.

Loading...