ҚУРБОНБОЙ

ҚУРБОНБОЙ Жиров Тожибой ўғли (1876 — Тўрткўл тумани Шўрохон қишлоғи — 1958) — Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ достончиси (1956). Жиенмурод Жировниж шогирди. Ёшлигидан халқ қўшиқлари ва достонлардан парчаларни ёдлаб юрган. Достонларни ўзбек ва қорақалпоқ тилларида куйлаган. Репертуарида 20 дан зиёд достон бор; шундан 17 таси ёзиб олинган («Алпомиш», «Қирқ қиз», «Ширин билан Шакар» ва б.). Улардан баъзилари Ўзбекистон ФА Тил ва адабиёт ин-ти фольклор бўлими архивида сакланади.

Ад.: Мақсетов Қурбонбой, Қорақалпоқжиров, бахшилари, Нукус, 1983.

Prev Article

ҚУРБАҚАЛАР

Next Article

ҚУРБОНГОҲ