ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛАРИ

ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛАРИ — бинолар (иншоотлар) қуриш ва таъмирлашда ишлатиладиган табиий ва сунъий ашёлар ҳамда буюмлар. Умумий ишларга мўлжалланган (мас, це-мент, бетон, ёғоч материаллар) ва махсус (мас, акустика материаллари, иссиклик изоляция материаллари, ўтга чидамли материаллар) хиллари бор.

Технологик ва эксплуатация аломатларига кўра қуйидаги асосий гуруҳларга бўлинади. Табиий тош материаллар — механик ишлов бериладиган тоғ жинслари (қоплама плиталар, чақиқ тош, шағал ва б.). Керамик материаллар ва буюмлар — тупроқли хом ашёлардан қолиплаш, пишириш йўли билан тайёрланади (қ. Керамика, Ғишт). Анорганик боғловчи моддалар — сув билан аралашганда пластик бўтқага, кейин тошсимон ҳолатга айланадиган кукунсимон материаллар (цемент, гипс, оҳак ва б.). Бетон ва қоришмалар — боғловчи моддалар, сув ва тўлдиргичлар аралашмасидан олинадиган, маълум физик-ме-ханик ва кимёвий хоссаларга эга бўлган табиий тош материаллар. йирик ўлчамли йиғма конструкциялар ва буюмлар тайёрлашда енгил бетонлар ишлатилади. Конструктив элементларнинг эгилиш ва чўзилишга мустаҳкамлигини ошириш учун бетон пўлат арматуралар билан биргаликда тайёрланади (қ. Темирбетон, Темир-бетон конст-рукциялар). Металлардан қурилишда, асосан, пўлат прокатлар ишлатилади. Пўлатдан арматуралар, бино каркаслари (синчлари), қувурлар, трубо-проводлар, ёпма материаллар ва б. тайёрланади. Шу билан бирга алюминий қотишмаларидан ҳам фойдаланилади. Иссиқлик изоляция материаллари (минерал пахта, пенобетон, асбест, пеношиша, фиб-ролит ва б.) бино, иншоот, саноат жиҳозларининг ўраладиган конст-рукциялари учун, қувурларнинг иссиклик изоляцияси учун ишлатилади. Органик боғловчи моддалар ва гидроизоляция материаллари — битумлар, рубероид, толь, асфальт-бетон ва б. Полимеряарта син-тетик полимерлар асосида тайёрланадиган материалларнинг катта гуруҳи киради. Улар полларга тўшашда (ли-нолеум, релин ва б.), конструкцион ва пардозлаш материаллари (шиша-пластлар, безак плёнкалар), иссиқлик ва товуш изоляция материаллари (пе-нопласшлар, шишапластлар) сифатида ишлатилади. Л о к ва бўёқлар — бўяладиган конструкция сиртида безак ва ҳимоя қопламаси ҳосил қилади. Улар органик ва анорганик боғловчи моддалар асосида тайёрланади. Булардан ташқари Қ. м. га шиша (ойна) ва пластмассалар ҳам киради.

Ўзбекистонда Қурилиш материалларидан соғтупроқ, цемент, алебастр, ганч, қум, шағал, мармар ва ёғоч мавжуд. Қурилиш материаллари учун Узбекистон Республикаси стандартларида жами 120 тадан кўп стандарт қабул қилинган (2005 й. гача).

Ад.: Строительнне материалм [Под обшей ред. В. Г. Микульского], М., 2000; Қосимов Э., Қурилиш ашёлари, Т., 2004.

Loading...