ҚУРИЛИШ — моддий и. ч. нинг йирик соҳаларидан бири; турли мақсадлардаги бино ва иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш; ишни юри-тиш учун фойдаланиладиган ҳудуд билан бирга қурилаётган бино (иншоот); кенг маънода яратувчилик жараёни. Тугалланган ва фойдаланишга топшириш учун тайёрланган и. ч. корхоналари, турар жойлар, жамоат бинолари, иншоотлари ва б. объектлар Қурилиш маҳсу-лотлари ҳисобланади. Қурилишда ишлаб чиқариш цикли нисбатан узун бўлиб (бир неча ойдан бир неча йилгача), и. ч. жараёни турли обҳаво шароитида очиқ усулда олиб борилади. Пудрат ва хўжалик усулидаги Қурилишни ва монтаж ишларини, шунингдек, бино, иншо-отларни капитал таъмирлаш ишларини қурилиш ташкилотлари ва махсус ташкилотлар; лойиҳалаш, лойиҳа-конструкторлик ва қидирув ташкилотлари; фойдаланишга топшириш ва раз-ведкапармалаш ташкилотлари амалга оширади. Тикланадиган объект хусусиятларига кўра саноат, транспорт, қишлоқ, сув хўжалиги, уй-жой, ком-мунал, ижтимоий-маданий ва бошқа Қурилиш ларга бўлинади.
Қурилиш Ўзбекистон Республикасидаги моддий и. ч. нинг энг муҳим тармоқларидан бирини ташкил этади. Республика иқтисодиётида ялпи ички маҳсулот таркибида салмоғига кўра Қурилиш саноат ва қ. х. дан кейин 3-ўринда туради. 2003 й. да ялпи ички маҳсу-лотнинг 4,5% (2000 й. да 6,1%), халқ хўжалигида фаолият кўрсатаётган корхоналар ва ташкилотларнинг 4,8% (11,9 минг) Қ. ҳиссасига тўғри келади.
Қурилиш халқ хўжалигининг барча тармоқларига хизмат кўрсатиб, асосий фондларни қайта такрор и. ч. учун шароитларни таъминлайди, халқ хўжалигининг мақбул таркибини барпо этиш, ишлаб чиқарувчи кучларни мақсадга мувофиқ жойлаштириш, республиканинг янги табиий бойликларини ўзлаштириш, бўш меҳнат ресурсларини ижтимоий и. ч. га жалб этишга ёрдам беради. Республикада Қурилиш ишлари пудрат, суб-пудрат ва қисман хўжалик усулларида олиб борилади.
Қурилиш индустрияси негизини давлат, акциядорлик, ширкат, хусусий, қўшма ва б. пудрат қурилишмонтаж ташкилотлари, шунингдек, ўз моддий-техника ва и. ч. базасига, малакали ишчи ва мутахассис кадрларга эга бўлган корхоналар, транспорт ва б. ёрдамчи хўжаликлар ташкил этади. Ўзбекистонда қурилишмонтаж компаниялари, корпорациялари, қурилиш акциядорлик жамиятлари ва бирлашмалари, қуйи пудрат ташкилотлари, кичик корхоналар, қўшма корхоналар, лойиҳа ва илмий ҳамда қурилиш соҳасига мослаштирилган илмий тадқиқот ин-тлари фаолият кўрсатади. Қурилишмонтаж ишларининг деярли барчасини ихтисослаштирилган қурилиш ташкилотлари амалга оширади.
2003 й. да республиканинг асосий капиталини кўпайтиришга 1867,4 млрд. сўм миқдорида инвестициялар киритилди. Бу маблағнинг 1236,1 млрд. сўми (65,1%) и. ч. объектларини қуриш, кенгайтириш, такомиллаштириш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлашга йўналтирилди. Барча мулкчилик шаклларидаги Қурилиш ташкилотлари томонидан жами 808,1 млрд. сўмлик Қурилиш ишлари амалга оширилди (шундан 717,4 млрд. сўми ёки 88,8% нодавлат мулкчилик шаклидаги Қурилиш ташкилотлари ҳиссасига тўғри келади).
Қурилиш ишлари умумий ҳажмидан 76,9% янги қурилишлар, фаолият кўрсата-ётган корхоналарни реконструкция қилиш, кенгайтириш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлашга, 23,1% капитал, жорий таъмирлаш ишларига тўғри келади. Ўрта ва кичик бизнесга мансуб қурилиш ташкилотлари томонидан бажарилган Қурилиш ишлари ҳажми 350,4 млрд. сўмни ташкил этди (республика бўйича бажарилган қурилиш ишлари умумий ҳаж-мининг 43,4%).
Республиканинг турли мулкчилик шаклларидаги қурилиш ташкилотлари ва корхоналари ихтисослаштирилган корпорация, компания, акциядорлик бирлашмаларига уюшган. Қурилиш моддий-техника базасининг муҳим таркибий қисмини қурилиш материаллари сано-ати ташкил этади (қ. Куршшш матери-аллари саноати).