ҚУРОЛ-ЯРОҒЛАР

ҚУРОЛ-ЯРОҒЛАР — душманнинг жонли кучларини, техникасини сафдан чиқариш ва иншоотларини вайрон қилиш учун мўлжалланган қурилма ва воситаларнинг умумий номи. Ибтидоий жамоа даврида ов ва мудо-фаа эҳтиёжлари учун дастлабки қуроллар: сўйил (йўғон таёқ), чўқмор тош, ўткир учли ёғоч найза (кейинчалик темир уч қадалган), сопқон ва найза улоқтириш мосламаси пайдо бўлди. Мезолит даврида камон; неолит даврида тошболта, тўқмоқ, ханжар ясай бошланди. Темир ишлатиш расм бўлгач (мил. ав. 1-минг йиллик боши) тиғли қуроллар — қилич ва найзалар тай-ёрлана бошлади. Қад. шарқдавлатлари қўшинларида залвор тош ва ғўлаларни ирғитувчи мослама (ката-пульта, манжаниқ ва б.) кенг қўлланган. Порох кашф этилгач, ўтсочар қуроллар ясалди (мас, илк ўтсочар қурол — модфани 12-а. да араблар яратишган). Кейинчалик (14-, 15-ва 16-а. ларда) пилта милтиқ, тўппон-ча, артиллерия замбараклари пайдо бўлди. 19-а. ўрталаридан ўйиқ стволли артиллерия, карабин милтиқлар, миналар, торпедалар яратилди. 19-а. охирлари ва 20-а. бошларида автомат қуроллар (пулемёт ва б.) пайдо бўлди. 20-а. 10-й. ларида авиация бомбалари яра-тидци, кимёвий қурол ва олов пурковчи (огнемёт)лар расм бўлди. 20-а. 30-й. лари охиридан реактив снарядлар яра-тилди. 1945 й. август ойида АҚШ қуролли кучлари Японияга қарши ядро қуроли қўллади. Қ.-я. кейинги пайтларда сифат жиҳатидан такомиллаштириб борилди.

Қ.-я. вазифаси, тузилиши, қўлланиш кўлами ва б. аломатлари бўйича фарқланади. Вазифасига кўра, индивидуал (якка тартибдаги) ва ялпи қирғин қуролларига; тузилишига кўра, оддий (механик) ва автоматик қуролларга; қўлланиш кўла-м и г а кўра, стратегик, оператив-тактик ва тактик қуролларга бўлинади ва ҳ. к. Ҳозирги Қ.-я. нинг турлари: тиғли ва ўтсочар қуроллар (қ. Артиллерия), ракета қуроли, реактив қурол, миналар, торпедалар, ядро қуроли, кимёвий қурол, бактериологик қурол. Тиғли қуроллар—пичоқ, қилич, ханжар, милтиқ штиги, найза; ўточар қуроллар — тўппонча, милтиқ, пулемёт, тўп, реактив артиллерия (мас, «Катюша»). Вайронлик келтириш кўламига кўра, ядро, кимёвий ва бактериологик Қ.-я. оммавий (ялпи) қирғин қуроллари ҳисобланади, бошқа Қ.-я. ларнинг барчаси оддий қуроллар жумласига киради. Қ.-я. нинг қўзғалмас асосга ўрнатилган муқим (баъзи ракета комплекслари тури, қирғоқ ва каземат артериллерия тўплари ва б.); ҳаракатланувчи асосга ўрнатилган муқим (авиация, танк Қ.-я. лари), ўзиюрар (тўплар, ракета комп-лекслари ва б.); шатакка олиб юриладиган (артиллерия тўплари, минометлар), транспортга ортиладиган, инди-видуал ва гуруҳ учун мўлжалланган хиллари бор. Артиллерия ўқлари, сна-рядлар, ракета ва торпедаларнинг жан-говар қисмлари, авиация ва сув ости бомбалари, гранаталар, миналар, фу-гаслар, ядро қуроллари ва б. ўқ-дорилар деб аталади. Қ.-я. ишлатишда авиация, танк, жанговар кемалар, элтувчи ракеталардан фойдаланилади. келгусида шу мақсадда ернинг сунъий йўлдошларидан фойдаланиш лойиҳаси ҳам мавжуд.