ҚУРОҚ — майда бўлаклардан улаб, тўплаб безак яратиш; шу усулда ясалган безак, буюм ҳам Қуроқ деб аталади. Турли ранг ва шаклдаги майда мато парчаларидан буюм, безак ҳосил қилинади. Амалий санъатда кенг тарқалган; мас, кўрпа, кўрпача, чойшаб, сўза-на, дастурхон, гилам ва б. жиҳозлар қадимдан шу усулда тайёрланиб ажо-йиб санъат намуналари яратилади (яна қ. Аппликкация) .