ҚУРТОВА

ҚУРТОВА, қуртоба — қурутни қайнаган сувда эзиб, айронни қайнатиб тайёрланадиган парҳез тансиқ таом. Қурут туйилиб ёки сузма ийлаб эзилиб элакдан ўтказилади ва қайнаган иссиқ сувда ёғоч қошиқ билан аталасимон масса ҳосил бўлгунча аралаштирилади. Қозонга солиб суст оловда бир қайнатиб олинади ва эритилган сариёғ (маскаёғ) солиб аралаштирилади. сариёғ эриши билан қозонни оловдан олиб, косаларга сузилади.

Қадимда чорвадор қабилаларнинг қиш, баҳор мавсумида тайёрланадиган таоми ҳисобланган. Ҳоз. даврда асосан, қишлоқларда тайёрланади.

Loading...