ҚУРУҚЛИК

ҚУРУҚЛИК — Ер юзасининг денгиз ва океанлардан холи бўлган қисми. Майд. 149,1 млн. км2, бутун ер юзининг 29,22%ни ташкил этади. Қуруқлик материк (Шимолий Америка, Жанубий Аме-рика, Африка, Евросиё, Антарктида, Австралия), орол ва ярим ороллардан иборат бўлиб, Ер шарида нотекис тақ-симланган. Шим. ярим шарда Қуруқлик 39% бўлса, Жан. ярим шарда 19%. Ғарбий ярим шарнинг кўп қисми сув, Шарқий ярим шарнинг катта қисми эса Қуруқликдан иборат. Материкларнинг денгиз тагида давом этган ва чуқ. 200 м гача бўлган қисмлари ҳам Қуруқлик ларга киритилади. Чунки уларнинг тектоник тузилиши Қуруқлик никига ўхшайди. Қуруқлик аба-дий эмас, Ер пўстининг аста-секин пасайиб бориши натижасида денгиз остига тушиши ёки аста кўтарилиб денгиз ҳудудлари Қуруқликка айланиши мумкин. Мас, Ўрта Осиё ҳудуди палеозой эраси бошларида денгиз ос-тида бўлган ва 20 млн. йил илгари Қуруқликка айланган.

Loading...