ҚУРУҚЛИКДАГИ ҚЎШИНЛАР

ҚУРУҚЛИКДАГИ ҚЎШИНЛАРқуролли кучлар тури. Асосан, қуруқликда жанговар ҳаракатлар олиб бориш учун мўлжалланган. Аксарият мамла-катларда Қуруқликдаги қўшинлар уларнинг ҳарбий қудра-тининг асосини ташкил қилади. Бир қанча давлатларда Қуруқликдаги қўшинлар қўшин турлари (мотоўқчи, танк, ҳаво-десант, ракета қўшинлари ва артиллерия, ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари), армия авиацияси, махсус қўшинлар (муҳан-дислик, кимёвий, радиотехника, алоқа, автомобиль, йўл), фронт орқасидаги қисмлар ва муассасалар қисмларидан иборат.

Ўзбекистон Республикасида Қуролли Кучларнинг ўзагини ташкил этувчи Қуруқликдаги қўшинлар тажовузкорнинг зарбаларини қайтаришга, эгаллаб турилган минтақалар, марраларни қўлдан бермаслик-ка, шунингдек, душман қўшинларининг бостириб кирган гуруҳларини тор-мор қилишга мўлжалланган. Қуруқликдаги қўшинлар таркибига мотоўқчи, танкчи ва артиллерия қўшилмалари ва қисмлари, ҳаво десанти, ҳужумчи десант, ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмалари, тез ҳара-кат қилувчи кучлар қисмлари, таъминот қисмлари ва бўлинмалари киради.

Loading...