ҚУРУҚСОЙ

ҚУРУҚСОЙСамарқанд вилояти Пайариқ туманидаги сой. Уз. 46 км, ҳавзасининг майд. 296 км2. Нурота тизмасининг жан.-ғарбий ён бағридан бошланиб, шим.-ғарбдан жан.-шарқ-қа томон оқади. Тўсунсойга қуйилади. Сой ўзани шағал ва харсанг тошлар билан қопланган. Асосан, ер ости, шунингдек, қор ва ёмғир сувларидан тўйинади. Баҳорда суви тошади (йиллик оқимнинг 80% оқиб ўтади). Қуруқсойга Қоратепа, Чормитан сойлари келиб қуйилади. Суви Пайариқ туманининг экин майдонларини суғоришга сарф бўлади.

Loading...