ҚУСАМ ибн АББОС

ҚУСАМ ибн АББОС (тахм. 624677) — саҳоба. Муҳаммад (сав)нинг амакиваччаси. Халифа Али ибн Абу Толиб даврида Макка волийси бўлган. Муовия даврида Хуросон волийси Саид ибн Усмон билан бирга Ўрта Осиёни фатҳ этишда қатнашган. Манбаларда айтилишича, Саид динни кучайтирмоқ ва шариат ҳукмларини юргизмоқ мақсадида Қусам ибн аббос ибн А. ни бир неча ислом қўшини билан Самарқандда қолдирган. 677 й. суғдийлар Самарқандга ҳужум қилганда Қусам ибн аббос ибн А. шаҳид бўлган. Бану ножия қабристонида ғор ёнида (бошқа манбаларда — ғозийлар ёнида) дафн этилган. Султон Санжар Мозий (1118—1157) замонасида ўша қабристонда «Қусамия» мадрасаси солинган. У Оби машҳад ариғи яқинида бўлган. Амир Темур даврида ушбу мозор устига иморат қилиниб, турли безаклар билан безатилган. Халқ орасида Шоҳизинда («Тирик шоҳ») номи билан машҳур бўлган бу ёдгорлик ўрта аср меъморлигининг ноёб обидаларидан саналади.

Loading...