ҚУШЛАР БОЗОРИ

ҚУШЛАР БОЗОРИденгиз қушларининг колония бўлиб уя қурган ва яшайдиган маконлари. Қушлар бозорини, асосан, балиқчилар, чистиклар, қай-ралар, олушалар, қоравойлар, баъ-зан пингвинлар ва б. денгиз қирғо-ғидаги тик қояларда ҳосил қилишади. Қушлар бозори Европа, Осиё, Шим. ва Жан. Америка, Жан. Африка, Янги Зелан-дия ва Жан. ярим шардаги океанлар, оролларда кўпроқ учрайди. Баъзан Қушлар бозори бир неча ўн км ни эгаллайди ва унда юз минглаб қушлар бўлади. Қушлар бозори даги қушлар тухум ва болаларини йиртқичлардан биргаликда ҳимоя қилади. Қушлар бозори денгиз биологик балансини сақлашда катта аҳамиятга эга. Қушлар бозоридан қуш тухуми (айниқса, қайраники) йиғиб олинади, қушлар эса овланади. Перу ва Чилида гуано (қуш ахлати)дан ўғит сифатида фойдаланилади. Кўп мамлакатларда Қушлар бозори муҳофазага олинган.

Prev Article

ҚУТУРҒУРЛАР

Next Article

ҚУШҚЎНМАС