ҚУШЛАР

ҚУШЛАР — умуртқали ҳайвонлар синфи. Триас даврида яшаган суд-ралиб юрувчиларнинг псевдозухлар туркумидан келиб чиққанлиги тахмин қилинади. Қушларнинг қазилма қолдиқлари жуда кам; дастлабки қазилма қолдиқ — археоптериксншк тошдаги изи ва суяклари юра даврига тегишли. айрим морфологик белгилар (орқа оёқлардаги мугуз тангачалар, мугуз тумшуқ ва б.) ҳамда физиологик хусусиятлари (тухум қўйиши)га кўра Қ. судралиб юрувчиларга ўхшайди, лекин танаси пат билан қопланганлиги туфайли улардан фарқ қилади. Патлар қушлар танасида иссиқликни сақлайди; учишда ҳаво қаршилигини камай-тириб, ҳавода кўтариш юзасини ҳосил қилади (қанот, дум). Учиш ва ҳар хил ҳаракатланиш (югуриш, сузиш, шўн-ғиш)га мосланиш Қушлар таянч-ҳаракат системасининг ўзига хос тузилишига сабаб бўлган. Қанотларнинг пайдо бўлиши билан олдинги оёклар, елка камари суяклари ва мускуллари шаклланган (кўкрак тож суяги ривожланган, учиш мускуллари тана вазнининг 25% ини ташкил этган); ерда 2 оёқда юрганида мураккаб яхлит тузилган думғаза ва орқа оёқлари мускуллари қайта муво-занат сақлаш вазифасини бажаради. Қушларнинг қовурғалари ўзаро ҳаракатчан қўшилган 2 қисмдан иборат бўлиб, нафас олишда кўкрак қафаси ҳажмининг ўзгаришига, яъни эластиклиги кам ўпка тўқимаси орқали ҳавони ҳаво халталарига ва найсимон суяклар бўшлиғига ўтишига ёрдам беради. Қушларда нафас олиш жараёни ўзига хос кечади. Қушларнинг бронхлари ҳаво халтачалари билан (9—10 тача) туташган. Нафас олиш ҳаво ўпкадан халтачаларга ўтаётганида ва улардан яна ўпка орқали қайтиб чиқаётганида содир бўлади. Ҳаво халтачалари терморегуляцияда иштирок этади; сувда сузувчи Қушларда эса шўнғишда тана тиғизлигини ўзгар-тиришга имкон беради. Овқат хилига мосланиш қизилўнгачнинг ихтисосла-шуви (айрим Қушларда жиғилдоннинг ривожланиши), мускулли ошқозоннинг пайдо бўлиши ва ичакнинг узайишига олиб келган. Қушларнинг тўғри ичаги ривожланмаган. Айириш орғанлари 2 та йирик буйраклар тана вазнининг 1 — 2% ини ташкил этади; қовуғи бўлмайди. Ичаги, сийдик чиқариш ва жин-сий безлари системаси йўли клоакага очилади. Қаттиқ пўчоқ билан қопланган йирик тухум қўйиши туфайли Қушларнинг чаноқкамари суяклари йириклашган. Қушлар нарида 2 тадан уруғдон ва уруғ йўли, модасида фақат чап тухумдон ва тухум йўли ривожланган (япалоққушлар ва йиртқич Қушларда ўнг қисми ҳам бор). Уруғдон ва тухумдонлар ўлчами жинсий цикл даврига боғлиқ. Мас, уя қуриш олдидан уруғдонлар 300—1000 марта катталашади. Қон айланиш системасининг тузилиши ва физиологик хусусиятлари, юрагининг нисбатан йирик бўлиши ва жадал ишлаши, юқори қон босими моддалар алмашинувининг тезлашуви билан боғлиқ. Мас, колибр юраги тана массасининг 2,85% ини ташкил этади; 1 мин. да 1000 мар-тагача қисқаради. Кўриш ўткирлиги ва ранг ажрата олиш, яхши эшитиш хусусияти Қушларнинг яқин ва узоқдаги нарсаларни тезроқ таниб олишида, тур индивидлари ва турлар ўртасидаги муносабатларда катта аҳамиятга эга. Қушларнинг товушларни таний олиш ва товуш чиқариш хусусиятлари ривожланган. Бош мия базал ядроларининг ривожланганлиги, кўриш бўлаклари ва миячанинг йириклиги Қушлар нерв фаолиятининг судралиб юрувчиларга нис-батан юқори бўлишига олиб келган. Қушлар муҳит шароитига ўз эҳтиёжига қараб фаол мосланиш (уя қуриш, озиқ ғамлаш ва б.) хусусиятларга эга.

Қушлар қуруқлик умуртқалилари орасида энг хилма-хил ҳайвонлар. Улар 2 кенжа синф: калтакесак думлилар (1 та қирилиб кетган туркум киради) ва елпиғич думлиларга ажратилади. Елпиғич думлиларга 34 туркум (жумладан 28 та ҳоз. туркум) ва 9000 га яқин тур киради. Қ. Арктикадан бошлаб Антарктика соҳаларигача бўлган барча табиий минтақаларда, кўпчилик (80% га яқин) турлари тропик минтақаларда тарқалган. Ўзбекистон фаунасида Қушларнинг 19 туркумга оид 440 дан кўпроқ тури маълум.

Яшаш жойига биноан Қушларни бир неча йирик экологик гуруҳлар, мас, ўрмон Қ. и, чўл ва дашт Қ. и, сув ҳавзалари (сувда сузувчи) Қушлар, ботқоқ ва соҳил Қ. ига; улар ҳаётининг йил фасллари бўйича ўзгаришига биноан учиб кетувчи, кўчиб юрувчи ва ўтроқ Қ. га бўлинади. Қушларнинг кўпайиши циклик тарзда жинсий безларнинг фаслий ривожланишига мувофиқ ички (гормонал) ва ташқи (кун узунлиги ва б.) омиллар таъсирига боғлиқ. Қушларнинг уя қуриш жойи ва уя қуриш усули хилма-хил. Қушлар 1 тадан 20—25 тагача тухум қўйиб, уларни 12 кундан 80 кунгача босиб ётади. Тухумдан чиққан жўжаларнинг ҳолатига биноан Қушлар жиш жўжа очувчи қушлар ва жўжа очувчи қушларга ажратилади. Жиш жўжа очувчи қушларнинг тухумдан чиққан боласининг кўзи юмуқ, патлари сийрак; жўжа очувчи Қушларнинг тухумдан чиққан жўжаси онаси орқасидан эргашадиган ва мустақил озиқлана оладиган бўлади.

Қушларнинг табиат ва инсон ҳаётидаги аҳамияти хилма-хил бўлиб, ўсимликларни чанглантириш, улар уруғларини тарқатиш, зараркунанда ҳашаротлар ва кемирувчиларни қириш (улар сонини бошқариш)дан иборат. Айрим Қушлар боғлар ва донли экинларга зиён етказади, юқумли касалликлар тарқатади. Қушлар овланади; бир қанча турлари хонакилаштирилган. Қушларнинг табиатдаги эстетик аҳамияти айниқса катта: уларнинг сайраши боғ ва хиёбонларни жонлантиради; инсонда завқланиш ҳиссини уйғотади.

Қушларнинг турлари сони тобора камайиб бормоқда. 17-а. бошларидан буён 100 га яқин Қушлар тури қирилиб кетган, бир қанча турлари йўқ бўлиб кетиш арафасида турибди. Қушларни муҳофаза қилишга қадимдан ҳаракат қилиб келинади. Қад. Ҳиндистонда милоддан 200 й. аввал Қушлар муҳофазаси тўғрисида қонун мавжуд бўлган. Ҳоз. ҳамма мамлакатларда Қушлар муҳофазаси бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда. Ноёб ва қирилиб кетиш хавфи остидаги турларни сақлаб қолиш мақсадида халқаро мамлакатлар ва регионал Қизил китоблар яратилган. Халқаро конвенция, битим, меморандумлар тузилган. Махсус фондлар ташкил этилган. 1885 й. биринчи бўлиб Қушларни муҳофаза қилиш Одюбонов жамияти тузилган. 1872 й. Йеллоустон миллий боғи (АҚШ), 1910 й. Швейцарияда таби-атни муҳофаза қилиш жамияти иш бошлаган. 1913 й. табиатни муҳофаза қилиш бўйича биринчи халқаро анжуман ўтказилган.

20-а. нинг 2-ярмидан бошлаб Қушларнинг яшаш жойларини сақлаб қолишга эътибор кучайтирилди. муҳофаза қилиш ҳудудлари (миллий боғлар, қўриқхоналар) ташкил этила бошланди. 1971 й. сув ва ботқоқлик ҳудудлари муҳофазаси бўйича халқаро конвенция ишлаб чиқилди. Қушлар муҳофазаси бўйича халқаро ҳамкорлик тобора ривожланиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси 1995 й. да «Биологик хилма-хиллик тўғрисида» ги, 1997 й. да «Йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турларининг халқаро савдоси тўғрисида»ги, 1998 й. да «Кўчиб юрувчи ҳайвонлар турларини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги, 2001 й. да «Халқаро аҳамиятга эга, айниқса, сувда сузувчи қушларнинг яшаш жойлари бўлган сув ботқоқлик жойлар тўғрисида»ги конвенцияларга қўшилди. «Ингичка тумшуқли балчиқчи, Сибирь турнаси (оқ турна), Африка — Евросиёнинг сувда сузувчи кўчманчи қушларини муҳофаза қилиш тад-бирлари юзасидаги ҳамфикрлик меле-орандумлари» каби халқаро битимлар Ўзбекистон Республикаси томонидан имзоланган.

Ад.: Фауна мира. Птицм. М., 1991; Жизнь животннх, т. 5, М., 1970; Обшая орнитология, М., 1982; Ўзбекистон Республикаси Қизил китоби. Т., 2003; Сохранение биологичес-кого разнообразия национальная стратегия и план действий РУз, Т, 1998,Лаханов Ж. Л., Ўзбекистоннинг умуртқали ҳайвонлари аниқ-лагичи, Т, 1988; Винокуров А. А., Редкие птицм мира, М., 1987.

Prev Article

ҚУТУРҒУРЛАР

Next Article

ҚУШХУРЛАР