ҚУТБ МИНОР

ҚУТБ МИНОРҲиндистон (Деҳли) даги меъморий ёдгорлик (1200 — 1220); Шарқ меъморлигининг ноёб намунаси. Деҳлида вафот этган ўшлик дин арбоби Ҳожи Қутбиддин Бахтиёр шарафига бунёд этилган (мақбара минорадан 600 м жан.-ғарбда). Минора 5 қатламли (дастлаб 4 қатламли бўлган, 5қатлами кейин қурилган), тарҳи конуссимон, ғаровли; ғранит блоклар ганчҳок билан мустаҳкамлаб қурилган; бал. 72,6 м, диаметри асосида 14,74 м, учида 3,05 м. Қуйи 3 қатлам турли рангдаги қумтош б-н, юқори 2 қатлами (яшин уриб вайрон бўлган) 14-а. да оқ мармардан деярли безаксиз қайта тикланган. Ичкаридаги айланма зинапоя (379 та) орқали юқорига чиқилади. минора белбоғига муқарнас нақшлар ишланган, султонлар тарихи, уларга мад-ҳия, Қуръон оятлари ёзиб безатилган.

Loading...