ҚУТБИЙ ДОИРА, қутб доираси — Ер шарида экватордан 66°33’ шим. ва жан. дан ўтган параллел. Шим. ярим шардан ўтган Қутбий доира Шимолий Қутбий доира, Жан. ярим шардаги Қутбий доира эса Жанубий Қутбий доира дейилади. Шим. ярим шарда қишки Қуёш туриши куни (21 ёки 22 дек.)да Қутбий доирадан шимолда Қуёш чиқмайди, ёзги Қуёш туриши куни (21 ёки 22 июнь) Қуёш ботмайди. Жан. ярим шарда эса аксинча бўлади. Қуёш ботмайдиган ёки чиқмайдиган қунлар сони қутбга томон орта боради ва қутбда қун билан тун ярим йилдан давом этади (қ. Қутб куни ва Қутб туни). Нур рефракцияси ҳодисаси натижасида қутб куни қутб туни ҳисобига кўпроқ давом этади ва Қуёш ботмайдиган кунлар сони кўпроқ бўлади. Қутбий доира совуқ иқлим минтақалари чегараси ҳисобланади.