ҚУТБЛАНУВЧАНЛИК

ҚУТБЛАНУВЧАНЛИК — зарралар (атом, ион ва молекула)нинг электр майдонда диполь моментига эга бўлиш хоссаси. Электр майдон (Е) таъсирида атом системаларидаги электр зарядлар силжиб, диполь момент (Р) индукцияланади. Майдон ўчирилганда индукцияланган р момент йўқолади. Қутбланувчанлик тушунчаси, одатда, доимий диполь моментига эга бўлган зарраларга, мас, қутбли молеқулаларга қўлланмайди. Нисбатан заиф майдонларда р нинг Е га боғланиши чизиқли бўлади ва қуйидагича ифодаланади: р=аЕ, (бунда а — ҳажмий ўлчамликка эга бўлган Қутбланувчанлик). Баъзи молекулалар учун Қутбланувчанликнинг қиймати Е нинг йўналишига боғлиқ бўлади (ани-зотроп Қ). Кучли майдонларда (рЕ) боғланиш чизиқли бўлмайди. Майдон ёқилганда р бир онда пайдо бўлмайди, унинг турғунлик вақти т зарраларнинг табиати ва атроф муҳитга боғлиқ. Статик майдонга Қутбланувчанликнинг статик қиймати мос келади. Ўзгарувчан майдонда Қутбланувчанлик турғунлашиши вақти т ва майдон частотаси со га боғлиқ бўлади. Етарлича кичик вакт ва паст ш частоталарда р моментнинг ўзгаришлари Е нинг ўзгаришлари билан синфаз боғланган ва Қутбланувчанлик статик Қутбланувчанлик билан мос тушади. Жуда юқори со ва катта х вақтларда р момент умуман ҳосил бўлмаслиги мумкин (зарра майдонни «сезмайди»), Қ. нинг электрон, ион ва атом хиллари бор. Электрон Қ. га сабаб Е майдонда электрон қобиқлар атом яд-росига нисбатан силжишидир. И о н Қ. (ион кристаллар) да турли ишорали ионлар мувозанат вазиятидан қарама-қарши йўналишларда силжийди. А т о м Қ. да молекуладаги турли хил атомлар силжийди. Қаттиқ ва суюқ диэлектриклар физикасида Қутбланувчанлик деганда ўртача Қ, яъни, диэлектрикларнинг битта заррасига ва электр майдоннинг бирлик қучланганлигига тўғри келувчи Р қутбланганлиги: а=Р/ЕИ (бу ерда N — ҳажм бирлигидаги зарралар сони) тушунилади. Қутбланувчанлик тушунчаси диэлектриклар физикаси, молекуляр физика ва кимёда қўлланилади.

Loading...