ҚУТТИМУРОДОВ Жўлдосбек Жонтоевич

ҚУТТИМУРОДОВ Жўлдосбек Жонтоевич (1934.29.8, Кегейли тумани) — ҳайкалтарош, қорақалпоқ ҳайкалтарошлиги асосчиси. Ўзбекистон БАакад. (1997), Ўзбекистонда (1982) ва Қорақалпоғистонда (1970) хизмат кўрсатган санъат арбоби. Беньков номидаги Республика рассомлик билим юртини тугатган (1961). қорақалпоғистон давлат нашриётида бош рассом (1961 — 64), 1964 й. дан И. Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейида таъмир-ловчи рассом. Қуттимуродов асарларида гўзаллик туйғуси эстетик идеал тарзида намоён бўлади, замондошлари қиё-фаси, тарихий мавзуларни ўзига хос тарзда талқин қилади, қорақалпоқ аёли гўзаллигини рамзий образларда ифода этади, бу образлар маҳаллий табиат манзаралари билан уйғунлашган; ҳар бир асари учун ўзига хос янгича усул излайди, энг асосий нарсани аниқ ва равшан, содда ифодалашга интилади. Ёғоч ва мармардан «Орзу» (1967), «Қиз боланинг боши» (1967), «Амударё» (1967), «Шамол» (1967), «Келин-чак» (1967), «Икки шохли Искандар» (1967), «Арслон» (1968), «Ниҳол» (1970), «Беруний» (1975), «Соҳибжамол» (1977), «Фарҳод» (1981), «Лайли ва Мажнун» (1983), «Тўмарис» (1984), «Гулойим» (1984), «Анахитасув ва ҳосилдорлик худоси» (2000) ва б. яратган асарларининг асосий қисми Қорақалпоғистон музейида. «Менинг Қорақалпоғистоним» туркум асарлари учун Бердақ номидаги Қорақалпоғистон Давлат мукофотига сазовор бўлган (1972). Ўзбекистон БА Олтин медали билан тақдирланган (2000).

Ад.: Такташ Р. X., Жолдасбек Куттнмура-тов, Т., 1985.

Loading...