ҚУТУРИШ

ҚУТУРИШ — нейротроп вирус қўзғатадиган ўткир юқумли зооноз касаллик; томир тортишиши, фалажлик, ҳиқилдоқ ва нафас мускулларининг спазми билан кечади.

Қутуриш қадимдан маълум, уни сувдан чўчиш касаллиги деб ҳам аташган (қ. Гид-рофобия). Француз олими Луи Пастер 19-а. нинг 2-ярмида қ. касаллигига қарши вакцина кашф этди, шу сабабли Қутуришга қарши тадбирларни амалга оширадиган барча муассасалар Пастер станци-ялари деб юритила бошланди. Уларнинг фаолияти туфайли қутурган ҳайвон тиш-лаганидан сўнг вақгида эмланган мил-лионлаб одамлар ҳаёти сақтаниб қолинди. Қўзғатувчиси қутуришнинг ёввойи вируси, у нерв ҳужайраларини танлаб жароҳатлайди. Вирус совуққа чидамли, музлатилганда узоқ сақланади. Ташқи муҳитда, шунингдек, қайнатилганда, 3—5% ли лизол, хлорамин эритмаларида тез нобуд бўлади.

Касалликнинг яширин даври ҳайвонларда 14—16 кун. Шундан кейин безов-талик, йиртқичлик. хаттиҳаракатнинг ўзгариши, кўп сўлак ажралиши кузатилади. Ҳайвон ҳеч нарса ичмай, емай қўяди. Сўнгра томир тортишиши, фалажлик бошланиб, ҳайвон ўлиб қолади.

Одамга қутуриш вируси касал ҳайвон, асосан, ит, мушук ва б. тишлаганида, ёки сўлаги тери юзасига тушгашиа юқади. Одамда қ. касаллигининг яширин даври 15 кундан бир неча ойгача (ўртача 20 — 30 кун). Қутурган ит бўйин, юзни тишлаганда бу давр қисқароқ, оёқни тишлаганда узоқроқ бўлади.

Касаллик кечишида 3 давр кузатилади: даракчи давр — одатда касаллик аста-секин бошланади, лоҳаслик, бош оғриши, бироз иситма кўта-рилиши кузатилади. Беморнинг кай-фияти ўзгаради, ҳеч нарса ёқмай, ёлғизликни истайди; овқат емайди. Тишланган жойдаги яра битиб кетган бўлса ҳам ўша соҳада оғриқ пайдо бўлиши муҳим белги ҳисобланади; қўзғолиш (бесаранжомлик) даври — нафас олиш азобга айланади. Бемор жонсарак, беҳаловат бўлиб қолади. Мускуллари, хусусан, ютқин ва ҳиқилдоқ мускуллари тиришади; салгина шамол ёки бир оз таъсирот туфайли хуруж такрорланаверади. Нафас олиш қийинлашади, гидрофобия, аэрофобия аломатлари пайдо бўлади. Сўлаги кўп оқади. Иситма кўтарилади (39—40° гача). Тиришиш вақтида нафас тўхтаб, киши ўлиб қолиши ҳам мумкин; фалажланиш даври — бунда мускуллар фалажланиб, бемор тинчиб қолади, лекин ҳуши сақланади. Фалажланиш пастдан юқорига кўта-рилиб боради ва юрак тўхташи, нафас маркази фалажланиши оқибатида ўлим содир бўлади.

Қутуришнинг олдини олиш учун хонадонда боқиладиган итлар рўйхатга олиниши ва профилактик тарзда қутуришга қарши эмланиши лозим. Одамни тишлаган ит маълум бўлса, у ветеринар назоратида 10 қун ушлаб турилади. Агар у қутурган бўлса, шу муддат ичида ўлади. Ит тишлаган одамга тиббий ёрдам поликлиникалар қошидаги травматология пунктида кўрсатилади. Ит тиш-лаганда дарҳол шу пунктларга мурожаат қилиш, унгача тишланган соҳани дарҳол совунлаб ювиш ва атрофига йоднинг спиртли эритмасини суртиш керак. Ҳосил бўлган яра тикилмайди. Иложи борича эртароқ Қутуришга қарши културал вакцина юборишни бошлаш керак, шунда эмлаш бошланганидан 2 ҳафта ўтгач, иммунитет пайдо бўлиши мумкин.