ҚУВА — Фарғона вилояти Қува туманидаги шаҳар (1974 й. дан), туман маркази. Фарғона ш. дан 40 км шим,-шарқда. Яқин т. й. станцияси Қува (4 км). Аҳолиси 40 минг киши (2005). қ. — Фарғона водийсидаги энг қад. шаҳарлардан бири. Шаҳарнинг вужудга келиши ва номи хақида турли ривоятлар мавжуд. «Фарғона тарихи»нинг муаллифи Ибратнинг ёзишича, Қува Қубод (ёки Қубо) деб аталиб, кейинчалик «Қува» шаклини олган. қ. ва Даван давлати тўгрисида дастлабки маълумотлар мил. ав. 2-а. га мансуб Хитой манбаларида келтирилган. Ўша даврда Қува кенгайиб қўҳандиз, шаҳристон ва рабод каби уч қисмдан иборат бўлган. Шаҳар тевараги икки қатор қалин ва баланд мудофаа девори билан ўралган. Рабодда баланд (3,6 м) яхлит тагкурси устида будда ибодатхонаси қад кўтарган (қ. Қува будда ибодатхонаси). Ибодатхона 8-а. бошларида араблар томонидан вайрон қилинган. 9—12-а. ларда Қ. Фарғонанинг йирик, кўркам ва обод шаҳрига айланган. Истахрийнинг таъкидлашича, Қува катталиги жиҳатидан Фарғонада Ахсикатдан кейин иккинчи шаҳар ҳисобланган. Ибн Ҳавқалнинг ёзишича, Қува Сайхун (Сирдарё)гача етиб борадиган наҳр соҳилида қад кўтарган. Унинг марка-зида Регистон майдони, кўҳандизда жоме масжиди, рабодида эса сарой, қамоқхона ва бозорлари жойлашган. Қува мўғуллар истилоси оқибатида вайрон этилиб, 14—16-а. ларда қасаба шаклидаги масканга айланган. Ёқут Ҳамавий Қувани катта шаҳар деб атайди. Шаҳар Маҳмуд Қошғарийнинг «Девону луғотит турк» асарига илова қилинган харитасида кўрсатилган. Қувада ҳунармандчилик ривожланган. Темирчилик ва шишасозлик юксак даражага етган, шаҳарнинг ўз тангаси зарб қилинган. «Бобурнома»да Қ. Андижондан 4 оғоч (фарсах) нарида жойлашган қишлоқ деб айтилади.
Тарихчи А. Муҳаммаджоновнинг фикрича, шаҳар номи «Қавийбод», «Қавобод» ёки «Қайбод» шаклларида талаффуз этилган ва қавийларнинг қароргоҳи, тождор ҳукмдорнинг каёний тахти ўрнатилган қаср ва мамлакатнинг бош шаҳри — пойтахт маъносини англатган. Кейинчалик ўзгариб Қува шаклини олган.
Қувада 1956—60 й. ларда Я. Ғуломов бошчилигида (В. Д. Жуков, И. Аҳроров, В. А. Булатова, А. Муҳаммаджонов, Ҳ. Муҳамедов, М. Аминжонова) археологик қазишма ишлари олиб борилди. Археологик маълумотларга кўра, ўрта асрларда Қуванинг умумий майд. 100—120 га ни ташкил этган. Шундан шаҳристон 12 га ва унинг шим.-шарқий бурчагидаги арки аъло 1 га майдонни эгаллаган (шаҳристон ва арк қолдиқлари ҳоз. гача сақтанган). 1998 й. Аҳмад агФарғонийнинг 1200 й. лик юбилейига тайёргарлик кўриш вақтида Қувада археологик қазишмалар олиб борилди. Бунинг натижасида шаҳристоннинг жан. мудо-фаа девори остидан 8 м дан зиёд чуқурликдан мил. ав. 2 — 1 – а. ларга оид моддий маданият буюмлари топилди. 1998 й. даги қазишма ишлари натижасида шаҳарнинг уч дарвозаси ўрни аниқланди, шаҳар харобаси ҳудудидан турар жой бинолари мажмуаси ва унинг шим. да 7—8-а. ларга оид будда ибодатхонаси ҳамда у ердаги будда илоҳлари ҳайкаллари топилди.
Қувадан бир қанча машҳур кишилар. хусусан, Аҳмад ал-Фарғоний, Абу Наср Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Қубовий. Рукниддин Қубовий, Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Қубовий, Абдуқа-юм Вахмий, Шокирхон Ҳакимий ва б. етишиб чиққан.
Шаҳарда пахта тозалаш, ғишт з-длари, мебель, тикувчплик, қан-долатчилик ф-калари. дон маҳсулотлари к-ти. аҳолига маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, қурилиш ташкилотлари, йўлларни таъмирлаш ташкилоти, таъмирлашқурилиш бошқармаси, «Иссиқнон», тўқимачилик корхоналари. деҳқон бозори. савдо маркази. анор шарбати ишлаб чиқарувчи цех. автокорхона бор. Ўзбекистон — Туркия «Аҳрор» қушма корхонаси фаолият кўрсатади. 5 умумий таълим, болалар мусиқа мактаблари, линей. клуб муассасалари. Туман марказий, болалар кутубхоналари, маданият ва истироҳат боғи, байналми-нал жангчилар, 2-жаҳон уруши қатнашчилари хиёбонлари, Аҳмад ал-Фарғоний ёдгорлик мажмуи, ўлкашунослик музейи, стадион мавжуд. Туман марказий касалхонаси, шаҳар касалхонаси, тиш даволаш поликлиникаси, махсус диспансер, «Она ва бола» реабилитация маркази, дорихоналар ва б. тиббий муассасалар аҳолига хизмат кўрсатади. Қдан Фарғона, Қўқон, Марғилон, Андижон, Асака, Шаҳрихон, Ўш, Аравон ва б. шаҳарларга автобус ва маршрутли таксилар қатнови йўлга қўйилган.
Ад.: Абдухолиқ Абдурасул ўгли, Қадимги Фарғона тарихидан [Хитой манбаларида Фарғона ҳақида илк маълумотлар]. Т., 2002.