ҚУВАҚОВ Машарип (1938.13.5 – Хонинг умумий разм вилояти, Боғот тумани Бешариқ кўриниши. қишлоғи — 2002.2.1) — қ. х. новатори, Ўзбекистон Қаҳрамони (1997). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими (1994). Тошкент халқ хўжалиги ин-тини тугатган (1966). Меҳнат фаолиятини 1955 й. дан Боғот туманидаги Нариманов (кейинчалик Искандар Дўсов номидаги) жамоа хўжалигида ҳисобчи вазифасидан бошлаган. Шу хўжаликда ёшлар ташкилоти етакчиси, бош иқтисодчи (1968— 70), «Боғот» сзи директори (1974—86), Хоразм вилояти агросаноат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари (1986— 91). 1991 й. дан «Боғот» (ҳоз. М. Қувақов номидаги) ширкат хўжалиги бошқаруви раиси. Қувақов раҳбарлик қилган хўжалик узоқ йиллар давомида пахта, шоли ва буғдойдан юқори ҳосил етиштиришга эришди. Хўжаликда суғориладиган ерлар 3000 гектарга етказилди. Шолидан 1999 й. да 50 ц/га, буғдойдан 65 ц/ га, пахтадан 32,3 ц/га ҳосил олинди. Хўжаликда республикада биринчи бўлиб кузги буғдойдан бўшаган майдонларга шоли ниҳолини ўтқазиб экиш усули муваффақиятли жорий қилинди.
Ширкат хўжалиги марказий қўрғонида бюсти ўрнатилган (2004).