ҚУВУШШОХЛИЛАР

ҚУВУШШОХЛИЛАРжуфт туёқли сут эми-зувчилар оиласи. Гавдаси ҳар хил катталикда. Эркаги урғочисига нисбатан йирикроқ. Эркакларида, кўпинча ур-ғочиларида ҳам 1 жуфт, баъзан 2 жуфт (4 шохли антилопа) шохи бор. қ. шохлари мугуз билан ўралган; ҳаёти давомида алмашинмайди. 43 уруққа мансуб 125 тури маълум. Австралия ва Антарктидадан ташқари барча қитъаларда тарқалган.

Қувушшохлилар — ўтхўр, аксарият полигам. 1—5 та бола туғади. Кўпчилик турлари кичик пода бўлиб яшайди. Айрим анти-лопалар бошқа ҳайвонлар (филлар, зебралар, туяқушлар ва б. антилопалар) билан бирга баъзан катта пода ҳосил қилади. Кўпчилик турларининг сони кескин камайиб бормоқца; айрим турлари (жайрон, зубр) фақат миллий боғларда сақланиб қолган. Ўзбекистон фаунасида 5 тури, жумладан, сайғоқ маълум; 4 тури (архар, жайрон, морхўр, тоғ такаси) Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган (яна қ. Жуфт туёқлилар).

Loading...