ҚУЙИ БЎЗСУВ ГЭСЛАРИ КАСКАДИ — Чирчиқ—Бўзсув сув-энергетика трак-/яининг қуйи қисмидаги ГЭСлар маж-муи, унитар корхона. Каскад Бўзсувнинг уз. 100 км бўлган энергетика трак-тида Зангиота, Янгийўл, Чиноз туманлари ҳудудида жойлашган. Умумий қуввати 50,9 МВт бўлган 5(14-, 18-, 19-, 22-, 23-) ГЭСдан иборат. ГЭСлар Тошкент вилоятининг Зангиота, Ян-гийўл, Чиноз туманларидаги саноат корхоналарини ва аҳоли эҳтиёжларини электр энергияси билан таъминлашга мўлжаллаб қурилган. Каскаддаги биринчи қурилган 14-ГЭС Зангиота туманида жойлашган. Қурилиш 1943 й. фев. да бошланиб 1944 й. дек. да ишга туширилган, 10,7 МВт қувватига эга бўлган 1 агрегат ўрнатилган. 18-, 19-, 23-ГЭСлар Янгийўл туманида. 18-ГЭСнинг умумий қуввати 7,0 МВт бўлиб, ҳар бири 2,34 МВт қувватли 3 та агрегатга эга (2 агрегати 1949 й. да, 3-агрегати 1951 й. да ишга туширилган). 19-ГЭС 1950 й. да ишга туширилган. Умумий қуввати 11,2 МВт (5,6 МВт қувватига эга бўлган ва Германияда ишлаб чиқарилган 2 та аг-регат). 23-ГЭС 1954 й. да ишга туширилган. Урнатилган қувватлар 17,6 МВт (8,8 МВт қувватли, Швециянинг «Нохаб» фирмасида ишлаб чиқарилган 2 та турбинали агрегат); 22-ГЭС Чиноз тума-нида жойлашган, қуввати 4,4 МВт (2,2 МВт қувватга эга бўлган 2 агрегат). 1954 й. да ишга туширилган. ГЭСлар ишини бошқаришни марказлаштириш мақ-садида 1955 й. да улар бир каскадга бириктирилиб, Қуйи Бўзсув Гэслари Каскади ташкил этилган. Унинг таркибидаги барча ГЭСлар 19-ГЭСдан автоматик бошқарилади. 2003 й. да каскад стяларида 233,7 млн. кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилди.