ҚУЙИ КАЛИФОРНИЯ ВОДИЙСИ — АҚШ ва Мексикадаги пасттекислик. калифорния қўлтиғи ботиғининг давоми — тоғ оралиғидаги тектоник ботиқда жойлашган. Водийнинг жан. қисмидан оқиб ўтган Колорадо дарёси оқизиб келтирган аллювиал жинсларнинг қалин қоплами билан тўлган. Қадимда бир неча марта Колорадо дарёси суви босиши натижасида шўр кўллар вужудга келган. Иклими субтропик қуруқ иқлим. Йиллик ёғин 100 мм чамасида. Усимлик ду-нёси креозит буталар, кактус ва б. дан иборат. Колорадо дарёси билан Солтонси кўли оралиғидаги ерларда суғориб деҳқончилик қилинади, асосан, пахта экилади.