ҚУЙИ ШИМОЛИЙ КАЛИФОРНИЯ

ҚУЙИ ШИМОЛИЙ КАЛИФОРНИЯ — Мексиканинг шим.-ғарбий қисмидаги штат. Асосий қисми Калифорния я. о. нинг шим. да жойлашган. Майд. 70,1 минг км2. Аҳолиси 2,4 млн. киши (2000). Маъмурий маркази — Мехикали ш. Иқтисодиётида етакчи тармоқ — қ. х. Суғориб деҳқончилик қилинади. Чор-вачилиги гўшт етиштиришга ихтисослашган. Денгиздан балиқ овланади. Озиқ-овқат, цемент, электротехника саноати корхоналари мавжуд. Автомо-биль йўллари штатнинг шим. ни унинг жан. қисмлари билан боғлайди.

Loading...