ҚУЙИМОЗОР СУВ ОМБОРИ

ҚУЙИМОЗОР СУВ ОМБОРИБухоро вилоятида Қуйимозор ва Когон т. й. ст-ялари оралиғида жойлашган. 1958 й. да Зарафшон дарёсининг этак қисмидаги чуқурликлардан бирининг атрофини кўтариб қурилган. Сув омборининг косаси қумтош аралаш лойқалардан ташкил топган ётқизиқларда жойлашган. Дастлабки сув ҳажми 280 млн. м3, майдони 16,2 км2. Энг кенг жойи 5 км, ўртача чуқ 17 м, энг чуқ. жойи 40 м. 1968 й. да сув омбори косасининг қирғ-оқтари 2 м дан ортиқ баланд марзалар билан кўтарилди. Унинг сув ҳажми 350 млн. м3 гача, майд. 17,3 км2 га етди. Қуйимозор сув омборига махсус канал (18 км) орқали Зарафшон дарёсидан сув келтирилади, шунингдек, Аму-Бухоро машина каналипян 40 м3/с сув қуядиган Қуйимозор насос стяси қурилди. Жамғарилган сув ўз. 72 км ва сек. ига 100 м3/с га қадар сув оқадиган канал орқали ирригация шохобчаларига тарқатилади. Сув омборида сув сатҳи ўзгариб туради. Қуйимозор сув омбори таркибига Хорхўр ва Дуоба гидроузеллари киради. 1965 й. дан бери Қуйимозор сув омбори Аму-Бухоро машина канали сувини тартибга солиш мақсадида фойдаланилади. Магистрал канал билан биргаликда сув омбори 94 минг га ерни суғоради.