ҚУЙМУЧ

ҚУЙМУЧ — одамда ён-бош суягининг Қуймуч косаларини ҳосил қилишда қатнашадиган қисми; танаси ва ундан пастга давом этган юқори бутоғи бор. Ана шу бутоқ бурчак шаклида пастки бутоққа ўтади; Қ. суяги иккала бутоғининг ўзаро бирлашган жойи кенгайиб йўғонлашган Қуймуч дўмбо-ғини ҳосил қилади. Қуймуч суяги танасининг орқа томонидаги ўткир учли ўсиқ билан Қ. дўмбоғи орасида Қ. нинг кичкина ўймаси жойлашган. Қуймуч ҳамда қов суякларининг бутоқлари ўзаро бир-бири билан қўшилиб, каттагина тухум шаклидаги ёпқич тешикни вужудга келтиради.