ҚУЁНҚУЛОҚ

ҚУЁНҚУЛОҚ, линделофия — говзабондошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўтсимон ўсимликлар туркуми. Ўрта Осиёда, Афғонистон ва Эронда тарқалган. Ўзбекистонда узун устунчали Қуёнқулоқ ёки кўкгул тури ўсади. Илдизи ўқилдиз. пояси тик, бўйи 40—80 см. Илдиз бўғзидаги барглари йирик (уз. 25—50, эни 2—5 см), тўпгули рўваксимон, гули кўк-ҳаворанг. Июньсент. да гуллаб уруғлайди. Меваси ёнғоқча. Тоғ зонаси, дарё, канал ва йўл бўйларида, пахтазорларда ўсади.

Prev Article

ҚУЁНЧИЛИК

Next Article

ҚУЁШ