ҚУЁШ ДОҒЛАРИ — Қуёш фотосферасида кузатиладиган тим қора деталлар. Қуёш доғлари пора деб аталувчи кичик қора нуқталар (ўлчами 1000 — 2000 км) кўринишида пайдо бўлади. Доғ кун сайин катталашиб, диаметри = 5000 км га етгач, яримсоя билан ўралади. Энг катта Қуёш доғларининг диаметри 20000 км гача етади. Ҳозиргача кузатилган энг катта доғнинг ўлчами 100000 км га етган. Қуёш доғларининг кичиклари бир суткагача яшайди. Қуёш доғлари кўпинча катта ва кичик доғлардан иборат гуруҳларни ташкил қилади. Бу гуруҳлар Қуёш гардишида жуда катта майдонларни эгаллаши мумкин. Гуруҳлар 3 — 4 ҳафта, баъзилари 3—4 ойгача ҳам яшаши мумкин. Қуёш доғлари Қуёш экваторининг иккала томо-нидан 5° дан 30° гача гелиографик кенгликларни ўз ичига олиб, доғ дас-тлаб қуйи кенгламада пайдо бўлади. Қуёш доғларини биринчи бўлиб 1611 й. да Г. Галилей телескоп ёрдамида кузатган. Немис астрономи Г. Швабе эса 1843 й. да Қуёш доғларининг сони ўзгаришини топган. 1913 й. да америкалик астроном Ж. Хейл Қуёш доғлари Қуёш сиртининг совиган қисмлари эканлиги ва фраунгофер чизиқларинит Зееман эффектилш ажралиши туфайли Қуёш сиртида кучли магнит майдонлари борлигини кашф қилган. Магнит майдонлари Қуёш қаъридан фотосферага чиқаётган энергия оқимини камайтиради ва оқибат-да, уларнинг юзага чиқиш жойида т-ра пасайиб кетади. Қуёш доғлари ўзаги фото-сферадан 5 марта хира, яримсоя эса ўзакдан 4 марта ёруғ. Қуёш доғлари ўзагининг т-раси фотосфера трасидан 1000 — 2000 К га паст (4500 К ва ундан кам). Қ. д. нинг ўртача йиллик сони даврий равишда 11 йилда ўзгариб туради. 20-а. га келиб бундан ҳам узоқроқ (22, 80, 90, 600 йиллик) даврлар топилган.