
ҚУЁШ ШАМОЛИ
ҚУЁШ ШАМОЛИ — Қуёш плазмасининг сайёралараро фазога узлуксиз радиал оқиб чиқиши. Аслида Қуёш шамоли Куёш тожининт ташқи қатламларидан юқори энергияли зарра (протон, элек-трон)лар сочилиб туришидир. Қуёш шамоли тер-минини биринчи бўлиб америкалик физик Е. Паркер киритган (1958). Қуёш тожининг доимо 1,5—2 млн. К гача қизиши нурланиш орқали сарфланаётган энергия билан мувозанатда бўлмайди. Қолдиқ энергияни Қуёш шамоли олиб кетади. Қуёш шамоли плазмаси қуёш тожидаги сингари асосан протон, электрон ва гелий атомлари ядроларидан иборат. Зарралар зичлиги 1м3 да тахм. 6 млн. га етади ва уларнинг ўртача тезлиги 400 км/ сек. Қуёш шамоли моддаси Қуёш магнит майдонларини ўзи билан олиб кетади. Қуёш шамоли фазода Ер маг-нит майдонини чеклайди ва Ер орбитаси яқинидаги орбитада =5 10-5 эрстедни ташкил этади. Қуёш шамолига ўхшаш моддаларнинг оқиб чиқиши баъзи юлдузларда ҳам кузатилади.