ҚУЁШ СИСТЕМАСИ

ҚУЁШ СИСТЕМАСИ — Қуёшнинг гравитацион таъсир майдони ичида ҳаракатланувчи осмон жисмлари (Қуёш, сайёралар, сайёраларнинг йўлдошлари, кичик сайёралар, коме-талар, космик чанглар) мажмуи. Қуёш системаси чегарасининг кўринма ўлчами Плутон орбитаси (тахм. 40 а. б., қ. Астрономик бирлик) билан аниқлансада, аммо унинг ҳақиқий чегараси энг яқин юлдузгача (230 минг а. б. гача) бўлиши мумкин. Қуёш системасининг узоқ ташқи соҳалари ҳақидаги маълумотлар Қуёшга яқинлашувчи узун даврли кометалар ва шу системани қоплаган космик чангларни куза-тишдан олинади. Қуёш системаси ҳудудидаги ҳар қандай жисм ҳам Қуёш системасига киравермайди. Қуёшнинг таъсир доирасидаги ҳар бир жисмнинг Қуёш системасига кириши учун аввало унинг мусбат кинетик ва манфий потенциал энергияларининг йиғиндиси, яъни тўла энергияси манфий бўлиши керак. Бундажисм Қуёшнингтортишиш кучини енга олмай, Қуёш системаси доирасида қолади. Бунинг учун Қуёш системасига тегишли жисмларга Қуёшнинг тортишиш қучи таъсири бошқа юлдузларникига нисба-тан ортиқ бўлиши керак.

Қх. нинг умумий тузилишини биринчи марта Н. Коперник тўғри ифодалаб, Ер ва сайёраларнинг Қуёш атрофида айланишини асослаб берди (16-а.). Унинг гелиоцентрик системаси биринчи марта сайёраларнинг Қуёш ва Ергача бўлган нисбий масофаларини аниклашга имкон берди. Ц. Кеплер сайёраларнинг ҳаракат қонунларини (17-а. бошлари), И. Ньютон бутун олам тортишиш қонунини (17а. охири) кашф қилдилар. Бу қонунлар Қуёш системаси даги жисмлар ҳаракатларини ўрганувчи фан — осмон механикасит асос бўлди. Қуёш системасига кирувчи космик жисмларнинг физик табиатини ўрганиш, асосан, Т. Галилештт телескоп кашф қилганидан бошланди. 1609 й. да Галилей ўзи ясаган кичик телескопи ёрдамида Ой, Венера, Юпитер ва Сатурнни кузатиб, ажойиб кашфиётлар қидци.

Қуёш системаси жисмларининг ҳаракатларини бошқарувчи асосий жисм Қуёшдир. Сайёралар, асосан, ички (Меркурий, Венера, Ер ва Марс) ва ташқи (Юпитер, Сатурн, Уран ва Нептун) гуруҳларга бўлинади ва улар ўз хусусиятлари билан бир-бирларидан тубдан фарқ қилади. Ички сайёраларнинг ўртача зичликлари 4,0—5,6 г/см3, ташқи гигант сайёраларники 0,7—2,3 г/см3 бўлиши уларнинг бошқа-бошқа моддалардан ташкил топганлигини билдиради. Венера, Марс, Меркурий ва Юпитер атмосфералари текширилганда ички сайёралар атмосфералари ташқилари-никига қараганда анча сийрак эканлиги маълум бўлди. Венерада С02 дан ибо-рат жуда зич (сатҳига яқин жойда Ер сатҳидагидан 60 марта зич) атмосфера мавжуд. Марс атмосфераси ҳам, қисман, С02 дан иборат. Ташқи сайё-ралар атмосфераси жуда қалин ва зич бўлиб, асосан, метан, аммиак ва водороддан иборат. Гигант сайёралар ички сайёраларга қараганда ўз ўқлари атрофида жуда катта тезлик билан айланади. Плутоннинг физик табиати гигант сай-ёраларникидан тубдан фарқ қилганлиги учун уни ташқи сайёралар қаторига қўшиб бўлмайди. Сайёралар табиий йўлдошларининг 95% га яқини ташқи сайёралар атрофида гуруҳланади; мас, Юпитер ва Сатурн сайёраларининг ўзлари Қуёш системасига ўхшаш кичик системани эслатади. Уларнинг баъзи йўлдошлари (мас, Юпитернинг Ганимеди)нинг ўлчамлари Қуёш системаси сдаги айрим сайё-ралар (мас, Меркурий)нинг ўлчамидан анча катта (қ. Сайёраларнинг йўлдошлари). Сатурн сайёрасида ўзининг 20 га яқин йўлдошидан ташқари, жуда майда жисмлардан иборат ҳалқа системасига эга. Бу жисмлар Кеп-лер қонунига мос равишда ҳаракатланиб, Сатурн «йўлдошлари» ҳисобланади. Булардан ташқари, орбиталари Марс ва Юпитер сайёралари орасида жойлашган минглаб Кичик сайёралар мавжуд. Баъзи сайёралар эксцентритетлари катта бўлгани учун улар Қуёшга Меркурийга нисбатан яқин келиб, ундан Сатурн орбитаси масофасига тенг масофага узоқлашади.

Қуёш системасига кирувчи кометаларут биз фақат Қуёшга 4—5 астрономик бирликкача яқинлашгандан кейин кўра бошлаймиз. Қуёшга яқинлашган сари уларнинг ядроси буғланиб кома ажралиб чиқиб катталаша бошлайди, сўнг Қуёш нурларининг босими таъсирида дум ҳосил бўлади. Баъзи кометалар перигелийда Қуёш тожи ичидан ўтиб афелийда 1 парсек узоқликкача боради ва Қуёш атрофида айланиш даври бир неча ўн млн. йил бўлиши, ҳатто бошқа юлдузлар тортиш кучи таъсирида орбиталарини ўзгартириши ҳам мумкин. Қисқа даврли кометалардан юзтачаси топилган. Уларнинг Қуёш атрофида айланиш даврлари бир неча ўн йилдан ортиқ эмас. Ҳар йили 5—10 тача комета кашф қилинади.

Оптик кузатишлар ёрдамида кўринмайдиган сон-саноқсиз метеор жисмлар ва космик чанг (сайёрлараро материя) Қ. с. фазосининг ҳамма жойида мавжуд. Улар ҳам сайёралар каби Қуёш атрофида айланади. Космик чангларга гравитация кучлари таъсиридан ташқари Қуёш радиациясининг босими, шунингдек электр зарядланган зарралар ҳаракатига Қуёш ва сайёраларнинг магнит майдонлари ҳам таъсир этади.

Ер орбитаси ичидаги сайёралараро материянинг умумий массаси Ер массасининг юз миллиондан бирини ташкил қилади. Қуёшнинг таъсир доираси ичидаги барча диффуз материянинг умумий массаси тахм. Қуёш массасига тенг келади.

Қуёш системаси Галактика маркази атрофида айла-нага яқин орбита бўйлаб 250 км/ сек тезлик билан айланади, унинг айланиш даври 200 млн. йил. Қуёш системасининг келиб чиқиши ҳақидаги масала ҳозирги замон табиат-шунослигининг муҳим масалаларидан бири ҳисобланади (қ. Космогония).

Қуёш системаси сдаги деярли барча жисмлар учун баъзи умумий қонуниятлар ўринли: барча сайёралар Қуёш атрофидан эклиптикага яқин текисликда бир томонга (оламнинг шимолий қутбидан қаралганда соат мили ҳаракатига тес-кари томонга) ҳаракатланиб айланади (бу тўғри ҳаракат дейилади). Венера ва Урандан бошқа барча сайёралар ўз ўқлари атрофида тўғри ҳаракат қилади. Космик учишлар Қуёш системасини ўрганишда янги имконият яратди. Учирилган космик зондлар Қ. сдаги сайёраларнинг ички тузилишларини жадаллик билан тадқиқ қилмокда. Космик зондлар Ой, Венера, Марс ва б. сайёраларга юмшоқ қўнди. АҚШ астронавтлари биринчи марта Ойга қадам қўйди (1969), «Пи-онер—10» ва «Пионер—11» космик зон-длар кичик сайёралардан ўтиб, Юпи-тер сайёраси яқинида айланди (1972 — 74). 1997 й. октябрда учирилган «Гюй-генс» космик зонди (НАСА ва Европа космик агентлиги билан биргаликда лой-иҳаланган) Сатурн сайёрасининг йўлдоши Титанга туширилди (2005 й. январь). Тадқиқотчилар Титанни Ер билан таққослашмоқда. Космик учишлар ёрдамида Қуёш системасини янада батафсилроқ ўрганиш учун яқин келажакда бошқа сайёраларга парвоз қилиш, узоқ кос-мосга илмий аппаратлар юбориш, ас-тероид ва кометаларга қўниб, сайёралараро илмий саёҳат қилиш ишлари мўлжалланмоқда.

Салоҳитдин Нуритдинов.

Loading...