ҚУЁШ СОАТИ — Қуёш бўйича вақтни аниқпайдиган асбоб. Қ. с марказига жойнинг географик кенглигига тенг бурчак остида стержень (пластина) ва циферблат ўрнатилган тахтачадан ибо-рат. Қуёш соати стержень (ўқи) олам ўқига параллел қилиб ўрнатилади. Циферблат текислигининг ўрнатилишига қараб, Қуёш соати с экваториал, горизонтал ва верти-кал турларга бўлинади. Экваториал Қуёш соатида циферблат текислиги осмон экваторига, горизонтал Қуёш соати гори-зонт текислигига параллел қилиб ўрнатилади. Вертикал Қ. с. эсатурли имо-ратларнинг тик деворларига ўрнатилади. Экваториал Қуёш соатида циферблат тенг бўлакларга, горизонтал ва вертикал Қуёш соатида эса махсус формула ёрдамида ҳисоблаб топилган, тенг бўлмаган бўлакларга бўлинади.
Офтобли кунда очиқжойда Қуёш соати с стерженининг сояси циферблатга тушади ва ҳақиқий қуёш вақтини кўрсатади (яна қ. Соат).