ҚУЁШ ТОЖИ

ҚУЁШ ТОЖИ — қуёшнинг ташқи, энг қўп чўзилган (Қуёшнинг бир неча диа-метрига тенг) қатлами. Қуёш тожи Қуёш гар-дишидан тахм. миллион марта хира бўлиб, Қуёш тўла тутилиши пайтида аниқ кўриш мумкин. Қуёш тожи Қуёш фаоллиги максимал йилларда симметрик, минимал йилларда эса экватор бўйлаб чўзиқ шаклда бўлади. Қуёш тожи спектрида кўп марта ионланган Ғе, Са, М§, С, О ва 8 элеметлари атомларининг эмиссион чизиқлари бор. Қ. т. да барча атомлар ионланган. Қуёш тожининг ўртача т-раси 106 Кдан юқори ва тож бўйлаб секин ўзгаради. Қуёш тожининг ташқи қатламларидан фазога юқори энергияли зарра (протон, элек-трон)лар сочилиб туради ва бу оқим куёш шамоли деб аталади. Қуёшнинг фаол соҳалари устида тож моддаси анча қуюқлашган бўлиб, т-раси 10’ К гача боради, рентген ҳамда радионурланиш ниҳоятда кучли бўлади, Қуёш тожи баланд тоғларга ўрнатилган махсус телескоплар — коронографлар ёрдамида ҳам кузатилади.

Loading...