ҚУЁШСИМОНЛАР

ҚУЁШСИМОНЛАРсуякли балиқлар туркуми. Уз. 10—80 см, вазни 8 кг гача. Сузгич пуфаги ёпиқ, жабра пардаси 5—8 нурли. Сузгичлари тиканли: орқа сузгичлари 2, қорин суз-гичлари 6—10 нурли (номи шундан). 50 га яқин тури бор. Барча океанларнинг тропик ва илиқ сувларида тарқалган. Қора денгизда 1 тури учрайди. Сув тубида, айрим турлари 1000 м гача чуқурликда учрайди. Планктон ҳайвонлар ва майда балиқлар билан озиқланади. маҳаллий аҳоли томонидан овланади.

Loading...