ҚУЙТОШ ВОЛЬФРАМ-МОЛИБДЕН КОНИ

ҚУЙТОШ ВОЛЬФРАМ-МОЛИБДЕН КОНИЖиззах вилоятининг Ғаллаорол туманияаги кон. Жиззах ш. дан 45 км шим.-шарқда, Нурота тоғларида жойлашган. Асосан, тер-риген, камроқ карбонат жинслардан таркиб топган. Коннинг марказий қисмини гранитоид таркибли Қўйтош интрузиви ёриб чиққан. Асосий руда қамровчи жинслар контактли метамор-физмда ривожланган скарн ва роговиклардир. Скарн-рудали жисмлар контактли, қатламлараро ва кесишган морфологик типдан ташкил топган. Скарн-рудали жисмларнинг қалинлиги 0,5—20 м (ўртача 1 — 1,5 м), йўналиш бўйича уз. 50—300 м гача, вольфрамнинг уч оксиди 0,4—0,65%. Йўл-йўлакай учрайдиган компонентлардан мис (0,077%) ва молибден (0,011%) мавжуд. Скарнрудали жис-мларнинг минерал таркиби геденбер-гитли, волластонит билан бирга грос-суляр-геденбергитли. Бошқа минераллардан кўпроқ учрайдиганлари кварц, андезин, амфибол, кальцит ва улардан ташқари шеелит, молибденит, пирротин, пирит ва б. Руданинг асосий компонентлари вольфрам, молибден, мис ва висмут. Турли блокларда вольфрам 0,25 дан 0,4% гача, молибден 0,023%, мис 0,077%. Суль-фидларда висмут (0,5—1%), таллий (1,25 г/т), селен ва теллур концентрацияда бўлади. Ҳоз. вактда коннинг асосий захиралари ўзлаштирилиб бўлинган. ва 1998 й. дан фойдаланилмайди.

Loading...