P — ўзбек кирилл алифбосининг ўн саккизинчи ҳарфи. Тил олди, титроқ, сонор, жарангли ундош товушни ифодалайди. Сўз бошида (раис, раcм, рост), ўртасида (ўртоқ, сурнай, қора) ва охирида (бозор, гулзор, қор) кела олади. Фаол қўлланувчи ҳарф (товуш) ҳисоблансада, ўзбек тилидаги биринчи ҳарфи р бўлган сўзларнинг барчаси бошқа тиллардан ўзлашгандир. Баъзан талаффузда (кўпинча шеваларда) р товуши тушиб қолади: борми — бооми, уйлар — уйла, онамлар — онамла. Туркий халқлар, жумладан, ўзбек халқи учун умумий бўлган ёзувларда ўзига хос белги-шаклларга эга.